Санжар Мавлонов жиноят устида қўлга олингани ростми?

Ижтимоий тармоқларда Санжар Мавлонов жиноят устида қўлга олингани ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. QALAMPIR.UZ буларга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланган.

“Ижтимоий тармоқларда Санжар Мавлонов жиноят устида қўлга олинганлиги ёки унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейди Бош прокуратура воизи. 

Унинг қайд этишича, Санжар Мавлоновнинг ўзи лавозимидан озод этилишини сўраб, ариза билан мурожаат қилган ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг буйруғи билан унинг аризаси қаноатлантирилган. 

Маълумот учун, Санжар Мавлонов бу лавозимга 2022 йил 30 апрель куни тайинланган эди.

У меҳнат фаолиятини 2006 йилда Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани прокуратураси терговчиси лавозимида иш ўрганувчиликдан бошлаган. Кейинчалик туман прокуратураси терговчиси, Тошкент вилояти прокуратураси бўлим катта терговчиси,  Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Янгиер шаҳар прокурори, Қашқадарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 2019 йилдан 2022 йилнинг 30 апрелига қадар Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани прокурори лавозимида ишлаган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *