Янгиланаётган Конституция: унинг манбаи ҳам, муаллифи Хам халқ!

Айтиш жоизки, Асосий қонунимизнинг 65 фоиз матни халқ таклифлари асосида янгиланган бўлиб, таклифларнинг ҳар тўрттасидан биттаси қонун лойиҳасидан жой олганлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид нормалар 3,5 баробарга кўпайгани, “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” деган ғоя ҳаётимизга чуқур сингиб бораётганлигига яққол мисол бўлади.

Экспертлар, сиёсатчилар, ҳуқуқшунослар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституцияси ҳақида шундай фикрларни билдирмоқда: “У давлатнинг халқ олдидаги масъулиятини бир неча баробар оширадиган асосий ҳужжат сифатида тарихга киради!”
Ҳақиқатан ҳам, мустаҳкам келажак барпо этмоқчи бўлган ҳар қандай халқнинг биринчи навбатда Конституцияси мукаммал бўлмоғи шарт! Унинг ҳар бир моддаси, керак бўлса, ҳар бир сатри шу юртда истиқомат қилаётган фуқаронинг руҳиятига хос, бугунги ва эртаси учун метиндек кафолат бўлмоғи лозим. Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституцияси ана шундай эзгу истак, некбин қарашлар асосида яратилмоқда.

Янгиланаётган Конституцияга кўра, камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш ва ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига жуда катта юк ва мажбурият оляпти. Умуман, бу борада давлатнинг гарданига тушаётган ижтимоий мажбуриятга оид нормалар уч баробар ошяпти. Яъни, 2 200 000 эҳтиёжманд оилани моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш давлат кафолатида бўлади. Бу эса республикамиздаги жами оилаларнинг тўртдан бир қисми, яъни 25 фоизини ташкил этади. Уларга ҳар йили 11 триллион сўм йўналтирилади.
Шу ўринда яна бир далилга эътибор қаратсак, авваллари дастлаб лойиҳа ишлаб чиқилиб, сўнгра халқ муҳокамасига қўйилган бўлса, бу сафар аввал халқимизнинг фикри ва таклифлари ўрганилиб, шундан сўнг Конституция лойиҳаси тайёрланди. Бу Конституция лойиҳасининг муаллифи халқ бўлгани, жамоатчилик фикрлари асосида тайёрланганини билдиради. Ўзгартишлар бўйича аҳолидан 200000 зиёд таклифлар келиб тушгани фикримизнинг ёрқин исботи бўлиб, таклифлардан ҳар тўрттадан биттаси лойиҳада акс эттирилганини эса халқчилликка кафолат, дейиш мумкин.
Шу асосда Конституция лойиҳаси анча кенгайди. Ундаги моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага етгани, нормалар сони 275 тадан 434 тага ошгани бунга яққол далилдир. Мухтасар айтганда, Бош Қомусимиз халқ таклифлари асосида 65 фоизга янгиланмоқда.
Жорий йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Олий суд раҳбарияти билан ўтказган учрашувда ҳам Бош қонунимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича маслаҳатлашиб олинди. Айтиш мумкинки, ушбу учрашув жараённи тезлаштирди. 9-10 март кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокама қилинди ва референдумни жорий йилнинг 30 апрель куни ўтказиш таклифи қўллаб-қувватланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Деократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси ўринбосари Иномжон Қудратов:

— Ўзбекистон Республикаси Конституциявий
лойиҳасининг 1-моддасига агар эътибор қаратадиган бўлсак, Ўзбекистон давлатнинг Республика шаклига эга бўлган суверен демократик ҳуқуқий-ижтимоий ва дунёвий давлат эканлиги мустаҳкамлаб қўйиляпти. Энди ижтимоий давлат эканлигининг белгиланаётганлигининг сабабига тўхталсак. Айнан иқтисодиёти кучли мамлакатларгина ижтимоий давлат барпо эта олади. Шундай экан, Ўзбекистон ҳам ўз навбатида ижтимоий давлат, деган тамойилни илгари суряпти. Бунда айнан давлат барча ижтимоий муносабатларни ўзининг зиммасига олади. Бу таълим соҳаси билан боғлиқ бўладими, тиббиёт соҳаси билан боғлиқ бўладими, фуқароларимизнинг пенсияси, нафақаси – буларнинг барчасини айнан ўша белгиланган миқдорда таъминлашга қаратилганлиги назарда тутилади.
Авваллари Конституция даражасида бундай ижтимоий муносабатларнинг тартибга солинган ҳолати бўлмаган. Бу эса, ўз навбатида, фуқароларимизнинг эртага муносиб ҳаёт кечиришлари учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Янгиланаётган Конституция лойиҳасида одамларни йиллар мобайнида қийнаб келаётган муаммоларга ечим бўладиган халқчил ҳуқуқий нормалар акс этган бўлиб, ушбу моддаларнинг тўлақонли ишлаши аввало, халқ қаддини ва қадрини кўтаради, ёш-у қари учун бирдек мустаҳкам қалқон бўлиб хизмат қилади.



Олий Мажлис Қонунчилик палатасиҳузуридаги Ёшлар Парламенти раиси
Шаҳноза Жолдасова:

  • Биргина мисол келтираман: Тошкент Давлат Иқтисодиёт университетида бир талаба қиз: таклиф киритган эди. “Нима учун ёшларнинг ҳуқуқларини таъминлаш масаласини киритмаймиз. Ахир, оилали талаба қандай қилиб уй-жой олишга пул ажратиши мумкин? Мана шу нарса ҳам Конституцияда белгиланиши керак эмасми?!” Барча берилган таклифлар биттагина моддада ўз аксини топди. Яъни “Давлат ёшларнинг шахсий, ижтимоий-сиёсий, маданий, ҳаттоки экологик ҳуқуқларини таъминлайди” деган норма билан киритилди. Бу нарса, албатта, миллионлаб ёшларимизга катта мотивация берадиган жуда ҳам муҳим норма, деб ҳисоблайман.
    Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов:
    — Конституцияда илк маротаба аниқ кўрсатиб қўйиляптики, берилаётган нафақалар, ёрдам пуллари, пенсиялар истеъмол саватчисининг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак. Шунингдек, давлат
    Конституцияда ўзига бир қатор мажбуриятларни оляпти. Бу янгиланаётган Конституция лойиҳасини халқчил деб аташимиз мумкин. Чунки, унинг манбаи ҳам, муаллифи ҳам халқ бўлиб, жаҳон экспертлари томонидан ҳам юқори баҳоланмоқда.
    Инсон қачон қадрини ҳис қилади? Аввало, идорама-идора сарсон бўлиб юрмаса, ҳуқуқ-тартибот идораларида шаъни-қадри ерга урилмаса, адолатни ҳис этса. Конституция лойиҳасининг 20-моддасида инсон ва давлат органлари ўртасида юзага келадиган ноаниқликлар, аввало инсон фойдасига талқин қилиниши белгиланмоқда.

  • Юридик фанлари доктори, профессор
    Баҳодир Исмоилов

    — Бу жуда янги принциплардан биттаси бўлиб, қонунчилигимизда аввал белгиланмаган эди. Бу нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларида ҳам бу принцип киритилмаган. Лекин, биз мутаносиблик принципини миллий қонунчилигимизда белгиламоқдамиз. Яъни, бунда ғоя нимадан иборат? Шахс маълум бир қоидабузарликни содир этди. Унга нисбатан чора қўлланилиши керак ва давлат органи ўша шахсни ижтимоий шароитини, оилавий аҳволини инобатга олиб, унга нисбатан чора қўллаши мажбурийлиги белгиланмоқда. Чора қўллаш пайтида, авваламбор, шу шахснинг манфаатларидан келиб чиқиш керак.
    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг
    демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
    органлари қўмитаси аъзоси
    Бобур Бекмуродов:
    — Узоқ йиллар давомида ҳамма нарсага фуқаро айбдор, ҳар қандай ҳолатда ҳам давлатнинг манфаати устун келиши керак, деган бир принцип амал қилиб келди. Агар бирор фуқаро қонунда белгиланган ҳуқуқини давлат идорасига бориб талаб қиладиган бўлса, унга бир бошқача қараш стреотипи ҳам мавжуд эди. Бугун эса мутлақо бошқа бир янги сиёсат амалга ошириляптики, оддий қилиб айтадиган бўлсак, бир фуқаро ипотека кредитидан дейлик, уч миллион қарзи бор. Амалдаги қонунчиликка кўра, нима бўлади? Банк уни судга беради, суд унга давлат божи ва бошқа-бошқа харажатларни қоплашни юклайди ва натижада унинг уч миллион қарзи ўн миллионга айланиб кетади. Яъни, ҳуқуқий таъсир чораси адолатсиз бўляпти. Конституцияга ўзгариш киргандан кейин инсонга қўлланиладиган ҳар бир чоранинг адолатлилиги таъминланади. Бу ниҳоятда бир тарихий ўзгариш. Бу яқин 3-5 йил эмас, балки келажак авлодларга ҳам қоладиган Ўзбекистоннинг янги қонунчилиги шаклланяпти.
    Конституция қачон халқчил бўлади? Қачон ҳар бир фуқаро моддама-модда ўқиб-ўрганиб, ёнида олиб юрадиган муҳим қўлланмага айланади? Қачонки, эл қалбига йўл топа олса, ҳар бир фуқаро ўз бахтини, тақдирини у билан бевосита боғлиқ ҳолда ҳис қилса.
    Халқ муаллифлигида яратилган янги Конституциямиз истиқболимизни, мамлакатимиз тараққиётини юксалтирадиган ҳуқуқий ҳужжатга айланишидан ҳар биримиз манфаатдормиз.
    Шоҳида Зуфарова
    тайёрлади

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *