Мирзиёев “Эл-юрт фидойиси” кўкрак нишони таъсис этишни таклиф қилди

13 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳридаги “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейида ўтказилган учрашувда “Эл-юрт фидойиси” кўкрак нишонини таъсис этишни таклиф қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган мард инсонларни вояга етказган ота-оналари, фарзандлари доимо ардоқда бўлиши зарурлигини таъкидлаб, кўкрак нишони таъсис этишни таклиф қилган.

Ҳарбий-жанговар салоҳият ва юксак маънавий салоҳият Ўзбекистон Қуролли Кучларининг икки буюк таянчига айланиши зарур”, деди президент.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *