Блогер “Dili me”га жиноят иши қўзғатилди.

Ижтимоий тармоқларда “Dili me” тахаллуси билан танилган блогер Дилшод Назаров қамоққа олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот ҳизмати рахбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 январь куни блогер Дилшод Назаров шериклари билан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан фуқаро П.А.ни уриб тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича гумонланувчи бир неча маротаба чақиртирилишига қарамасдан терговга келишдан буйин товлаб келган. Шу сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида блогер 10 март куни ушланиб, терговга жалб қилинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *