Куни кеча “Бир асар тарихи” лойиҳаси доирасида “Ота чироқ” номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

Инсониятнинг буюк неъматларидан бири – бу илм хазинасидир. У авлоддан-авлодга оғзаки, ёзма ёки адабиёт орқали ўтиб келган. Китоб – инсониятнинг кўп асрлик тафаккурининг меваси, тарих ва илмнинг олтин сандиғидир. “Китоб ўтган авлоддан кейинги авлодга қолдирган маънавий меросдир, китоб ўқишдан сақлансак, фикрлашдан ҳам ўзимизни сақлаган бўлардик”, – дейди қозоқ адиби Ғабит Мусирепов.


Китоб танлаб, уни синчиклаб ўқий олиш, уни англаб, идрок эта олиш, олинган таассуротдан умрбод фойдалана олиш ҳар бир инсоннинг малака ва билимини, мулоҳазаси ва ақл-заковатини белгилаб берувчи шартлардан биридир. Шу сабабли сўнгги йилларда юртимизда китоб мутолааси ва тарғиботи, китобхонлик маданиятини оширишга оид қатор қарор ва фармонлар қабул қилиниб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида китобхонликни кенг тарғиб қилишга асосий эътибор қаратилмоқда. Жумладан 2023 йил 28 март куни Тошкент шаҳар “Билим” АКМ ва Чилонзор тумани ҳокимияти билан ҳамкорликда, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Навоийшунос олим Баҳодир Қобулнинг “Ота чироқ” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда Чилонзор тумани «Оқила аёллар» ҳаракати аъзолари, Чилонзор туман Маънавият бўлими бош мутахассиси З. Суярова, 184-, 281-, 114-, 182-, 131- сонли мактаб ўқувчилари ва онатили ва адабиёт фан ўқитувчилари ҳамда кенг китобхонлар қатнашишди.

Тадбирни, Тошкент шаҳар «Билим» ахборот-кутубхона ва ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацияларни жорий этиш бўйича директор ўринбосари криш сўзи билан очиб, Президентимиз томонидан ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги ва китобхонлик оиладан бошланиши зарурлигини алоҳида таъкидлади. Сўнгра, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Навоийшунос олим Баҳодир Қобул сўзга чиқиб, илмнинг кўзини очган, илм-фан соҳасини биринчи бўлиб танитган ва ўргатган китоб ҳақида ва ўз ҳаёти ҳамда ушбу китобни мазмуни, ёзилиш тарихи ҳақида гапириб берди.
Шунингдек, “Билим” АКМ мутахассислари томонидан янги адабиётлар кўргазмаси ташкил этилиб, ундаги адабиётларга шарҳ берилди.

Тадбир давомида иштирокчилар ёзувчининг ҳаёти ва ижоди борасида ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олдилар. Шунингдек, тадбир якунида навоийшунос олим Баҳодир Қобулга ташаккурнома топширилди.

Тошкент шаҳар “Билим”АКМ директор ўринбосари С. Худойбердиева

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *