Хабарингиз борми?

Янгиланаётган Конституцияда таълим олиш ҳуқуқларга оид 9 та энг муҳим янгиликлар белгиланмоқда

Ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга.

• Давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожланишини таъминлайди.

• Давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади.

Давлат бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлайди.

• Мактабгача таълим ва тарбия, умумий ўрта таълим давлат назоратидадир.

• Алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади.

• Фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли.

• Олий таълим ташкилотлари академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эга.

• Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *