Китоб – камолот калити      

Китоб — ахборотларни, ғоя, образ ва билимларни сақлаш ҳамда тарқатиш, ижтимоий-сиёсий, илмий, эстетик қарашларни шакллантириш воситаси, билимлар тарғиботи ва тарбия қуроли, бадиий, илмий асар, ижтимоий адабиётдир. Буюк шоир ва мутафаккир бобомиз Алишер Навоий ёзганидек, китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи.


Мамлакатимизда ҳам китобхонликни ошириш, халқимизни сифатли ва сермазмун китоблар билан таъминлаш мақсадида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистондаги Ислом цивизилизацияси маркази ташаббуси билан IRCICA халқаро ташкилоти, TURKSOY халқаро ташкилоти, Туркиянинг TURKTAV жамғармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 6-7 апрель кунлари пойтахтимизда жойлашган Ҳазрати имом мажмуаси майдонида “Китоб – камолот калити” II халқаро илмий-маърифий китоблар кўргазмаси ва савдоси бўлиб ўтди. Очиқ осмон остида ўтказилган тадбирда 4 та хорижий ташкилот, 3 та турдош илмий-тадқиқот муассасалари, 30дан ортиқ хорижий ва маҳаллий етакчи нашриётлар, шунингдек, таълим муассасалари, таниқли ёзувчи, таржимон, соҳа мутахассислари иштирок этишди.
2022 йил 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдонига ташриф буюрган эди. Айнан шу кунда юртбошимиз томонидан “Ўзбекистон халқаро китоб кўргазмаси ярмаркаси” йиллик тадбирини ўтказиш бўйича таклиф берилган эди. Унга кўра, мана икки йилдирки ушбу кўргазма ўтказилиб келинмоқда.
Расмий очилиш маросимида Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик корпус вакиллари ҳам иштирок этишди. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси директори Шоазим Миноваров тадбирни очиб берди. Шундан сўнг, Қуръон тиловат қилиниб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини истаб дуо қилинди. Улуғ Рамазон кунларида ўтказилган кўргазмада муборак ойни мадҳ этувчи жажжи болажонларнинг куй-қўшиқлари янгради. Мусиқа мактаблари ўқувчиларининг беғубор чиқишлари нафақат йиғилганлар балки, ушбу қадамжога ташриф буюрган сайёҳларни ҳам хушнуд қилди.
Буюк алломаларимизнинг номлари билан аталувчи: Имом-Мотурудий, Имом-Бухорий, Имом-Термизий халқаро илмий марказлари ҳам ўзларининг энг сўнгги диний-маърифий йўналишдаги нашрлари билан фаол иштирок этишди. “Китобсевар миллат” умуммилий шиори остида кўплаб таниқли ёзувчи ва ижтимоий фаол блогерлар билан давра суҳбатлари ташкил этилди. Ёш ижодкорлар ўртасида бўлиб ўтган мушоира базми кўнгилларга баҳорий илиқлик олиб кирди.
“Тарих зарварақларида турк олами” мавзусида фотокўргазмасининг ташкил этилиши йиғилганларда тарихий муҳим шахслар ва воқеаларга оид қизиқарли таассурот уйғотди. Ёш хаттотлар томонидан тақдим этилган маҳорат дарсларида қоғоз ва мўйқалам жозибаси ўз аксини топди.
Мамлакатимизда китобсеварликни ошириш, ёшларни илм-маърифатли қилиб тарбиялашда катта ҳиссасини қўшадиган бундай тадбирларнинг ўтказилиши жаҳон ҳамжамиятида Ўзбекистоннинг муносиб ўрнини ҳам кўрсатади.

Китоб ўқишнинг эътиборталаб жиҳатлари
Статистика маълумотларига қараганда, китоб ўқувчилар сонига қараганда китоб ўқимайдиганлар сони жуда ҳам кўп. Бунга жуда кўп нарсаларни сабаб қилиб кўрсатишимиз мумкин. Шиддат билан ривожланиб бораётдан ахборот асрида яшаяпмиз. Ҳар қадамимизда компьютер, телефон ва шу каби кўплаб гаджетларга дуч келамиз. Буларнинг барчаси ҳаётимизга шу даражада шиддат билан кириб келяптики, уларсиз ҳаётимизни тасаввур эта олмаймиз хатто. Гаджетлар турмуш тарзимизни енгиллаштирди. Буни тан олишимиз керак. Аммо, уларнинг зарарли оқибатлари ҳам жуда кўп. Энг ачинарлиси “китобхонлик”нинг сезиларли даражада камайиб кетганидир. Турли инсонлар бу муаммога ҳар хил ёндашадилар. Жаҳоннинг энг кўп китоб мутолаа қиладиган кишилари сифатида ном қозонган, билими ва тиришқоқлиги билан нафақат ўзининг, балки инсониятнинг ҳам ҳаётини яхшилаган бизнесмен Билл Гейтснинг ўз қоидалари мавжуд. Зеро, ўқиш билан уқишнинг фарқи борлигини биз ҳам яхши биламиз. Миллиардер яқинда Қуартз нашри билан суҳбатда ўзининг китоб ўқишда эътибор қиладиган одатларини маълум қилди:

Китоб Ўқишнинг Биз Билган Ва Билмаган 10 Та Фойдаси

  1. Ўқиш янги ва ноёб фикрлар туғилишига ёрдам беради. Мутолаа бизни фикрлашга чорлайди. Баъзан, орзуларимиз ҳам биз ўқиган, хурсанд қилган китоб билан боғлиқ бўлади. Шунингдек, мутолаа бизнинг дунёқарашимизни бойитади. Инсон ўқиш орқали янги фикрлар ва ёрқин ғоялар олади. Инсон ўзи билмаган ҳолда илҳомланиб ўқиши, янги ва ўзгача фикрлар юзага келишига туртки беради.
  2. Ўқиш инсон фикрини жамлайди ва диққат марказини оширади. Мутолаа жараёнида, ўқиган ҳикоя ва асарга бутун диққат-эътибор қаратилади. Инсон бошқа ишлардан кўра китобга кўпроқ диққат қилади. Инсон мияси бир вақтнинг ўзида турли фаолиятлар билан шуғуллана олмайди. Шу сабабли кўп ўқиган одамнинг диққатини бир жойга тўплаш анча осон кечади.
  3. Ўқиш тасаввурни оширади. Биз ўзимизга нотаниш бўлган жойлар ҳақида ўқиганимизда, идрокимиз тасаввурларимиз ишга тушиб тасвирларни миямизда ярата бошлайди ва шу орқали хотирамизда тасвирлар сақланиб боради. Бинобарин, идрокимизнинг тасаввур қилиши ва яратувчанлиги китоб ўқиш орқали мустаҳкамланиб боради.
  4. Ўқиш чет тилини ўрганишни осонлаштиради. Доимий равишда китоб ўқиш бошқа тилларни ўрганишда янги сўзларни осон тушунишга ва ёдда сақлаб қолишга ёрдам беради. Хорижий тилни ўрганаётган киши ўша тилнинг адабиётларини мунтазам ўқиши орқали ўша тилни қисқа фурсатда ўзлаштириши мумкинлиги олимлар томонидан исботланган.
  5. Биргаликда китоб ўқиш ота-оналар ва болаларнинг ўзаро муносабатларини яхшилайди. Инсон ўз фарзандини китоб мутолаасига ўргатар экан, аввало ўзи ҳам бу ишда ўрнак бўлиши керак. Психологлар биргаликда китоб ўқиш жараёнида ота-оналар ва болалар ўртасида ўзига хос муносабат ўрнатилади деб ҳисоблашади. Уларнинг айтишларича, бундай муносабат биргаликда телевизор кўрганда асло пайдо бўлмаслигини таъкидлашмоқда.
  6. Ўқиш сизни зукколикка етаклайди. Китоблар манбалар ва янги билимларнинг ҳақиқий хазинасидир. Шунингдек, улар ҳозирги пайтдаги турли хилдаги ўқув курслари таълимидан анча арзон ҳисобланади. Қанчалик кўп китоб ўқигани сари инсоннинг зукколиги ва теран фикрлаш қобилияти шунчалик ошиб боради. Шу билан бирга, инсон турли мавзуларда қанчалик кўп китоб ўқиса, ўз билимини ошириши билан бир қаторда, ўзаро мулоқот қилиш санъатини ҳам яхши эгаллайди.
  7. Ўқиш мия фаолиятини мустаҳкамлайди. Инсон одатда ўқиган китоби тўғрисида ўйлаши учун вақти кўп бўлади. Эмори университети олимлари китоб ўқиган инсоннинг ақлий салоҳияти бир неча кун давомида юқори ҳолатда бўлишини исботлашди. Тадқиқот муаллифлари китоб ўқиш миядаги асаб толаларини мустаҳакамлашини таъкидлашмоқда.
  8. Ўқиш тил маҳоратимизни яхшилайди. Хорижий тилда бирор адабиётни ўқиш дастлаб катта ҳаракат талаб этади, лекин бу бизнинг сўз бойлигимиз ошишига хизмат қилади. Бошқа тилни тушунишда баъзан унинг турли қисмларини таржима қилишга эҳтиёж сезилади ва улар луғатдан қидирилади. Китоб ўқиш нафақат сўз бойлигини, балки умумий саводхонликни ҳам оширади. Қайси тилда ўқишдан қатъи назар, мутолаа орқали гапнинг контексти қай тарзда ясалишини ўрганиш мумкин бўлади.
  9. Ўқиш стрессни камайтиради. Инсон китоб мутолаа қилар экан, ўша пайтда уни ҳеч қандай топшириқ ёки хавотир ўйлантирмас экан. Китоб мутолаа қилишда биз кўпинча ўзимизга қулай усулда жойлашиб оламиз. Танамиз умуман бирорта махсус ҳаракатни амалга оширмайди ва дам олади. Нафас олиш секинлашади ва тинчланамиз. Биз ўзимизни дунёда содир бўлаётган ҳодисалар тасвири сўзлар орқали китобда акс этганини тасаввур эта бошлаймиз. Буларнинг барчасига сабаб мутолаа стрессни камайтиришидир.
  10. Ўқиш бизнинг сўз бойлигимизни оширишга хизмат қилади. Тадқиқотларга қараганда, китоб мутолааси билан шуғулланувчиларнинг сўз бойлиги бошқа инсонларга нисбатан юқори бўлиши исботланган ва шу сабабли улар бошқаларга айтишни хоҳлаган сўз ифодаларини жуда ҳам осонлик билан ифодалаб берадилар. Қисқа қилиб айтганда, қанча кўп ўқисангиз шунча кўп сўз бойлигига эга бўласиз. Шунингдек, китоблар шубҳасиз, билимлар хазинасидир.
  1. Китоб ҳошиясига қайдлар қолдириш. «Ўқиш инсондан диққатни жамлашни талаб қилади. Айниқса, илмий ёки бадиий бўлмаган китобларни ўқиш жараёнида сен янги билим оласан. Уларни ўзингдаги қарашлар билан чоғиштириш учун қайд ёзиш фойдали одат. Қолаверса, яхши китоб ўз сир-асрорини бир ўқишда фош қилмайди. Уни такрор ўқиганинг сайин тушуниб борасан.
  2. Бошлаган китобингни ташлаб қўйма. Билл Гейтс охирига қадар ўқишга кўзи етмаган китобни қўлига олишдан қочади. Бунинг яхши томони бор — китобни эсга тушганида ўқиш вақтни беҳуда сарфлашдан фарқ қилмайди. Миллиардернинг фикрича, минг йил аввал ёзилган китоб уни ўқимаган одам учун ҳали янги ҳисобланади.
  3. Босма ёки рақамли? Қайси қулай бўлса, шуни ўқинг.
    «Ҳозирча босма китоблар мутолааси мен учун қулай. Бироқ, секин-аста гаджетларда ҳам китоб ўқишни одат қилмоқчиман», дейди Билл Гейтс. Агар сизга мобил қурилмаларда китоб ўқиш қулай бўлса, бу — сизнинг танловингиз. Муҳими — эски пўстин кийсангиз ҳам, янги китоб ўқишга одатланинг. Жаноб Гейтс ҳар йили ўртача 50 та китоб ўқийди. Яъни, ҳар ҳафтада битта китоб! Билл Гейтс учрашувларда ҳам сайёрамизнинг энг муваффақиятли компаниясини яратишда унга ўқиш ва ўрганишга бўлган қизиқиши ёрдам берганини кўп такрорлайди. Унинг фикрча, яхши китоб — ҳаётидаги муҳим ҳодиса. Китоб ўқишда Билл Гейтснинг ўз қоидалари мавжуд.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *