Шерали Жўраев Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлди.

Ёзувчилар уюшмаси мажлислар залида Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг “Бир қўшиқ куйлайки…” китоби тақдимоти ўтказилди.

Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг “Бир қўшиқ куйлайки…” китоби тақдимоти ўтказилди. Унда ёзувчилар, шоирлар, адабиётшунослар, ҳофизнинг оиласи ва мухлислари қатнашди.

Тадбирда Шерали Жўраевга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига аъзолик гувоҳномаси ва эсдалик совғалар топширилди. Мазкур китобда Шерали Жўраев қаламига мансуб шеър ва ғазаллар ҳамда “Ишқ” достони ўрин олган.

Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти, Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти, “Фидокорона хизматлари учун”, “Эл-юрт ҳурмати” орденлари соҳиби Шерали Жўраевнинг қўшиқлари ярим асрдан зиёдки, асл санъат шайдоларининг кўнгил мулкидан жой олиб келаётир. Эллик йилдан ошибдики, ҳофиз хонишлари дилларга малҳам, ўксик қалбларга юпанч, Ватан, миллат, муҳаббат, ўзлик, ғурур ва ор ҳақида оташин нидо бўлиб янграмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *