Ўзбек қизи филмининг примьераси

Жорий йилнинг 8 май куни Киночилар уйида “Ёшлар киноси ойлиги” тадбири доирасида намойиш этилиши кутилаётган навбатдаги “Ўзбек қизи” фильмининг премераси бўлиб ўтди.


Кинокартина мураккаб постановкали тарихий-бадиий фильм ҳисобланиб, Беларус Республикаси киноижодкорлари билан ҳамкорликда суратга олинган. Айсанем Юсупова ижро этган Жамила (снайпер) образига Иккинчи Жаҳон урушида қаҳрамонлик кўрсатган снайпер Зебо Ғаниева прототип қилиб олинган.

Бадиий фильм сюжети ўз номи билан бир неча баддий саҳналар, образлар билан бойитилган. Операторнинг юксак маҳорати эса томошабоплик ортишида алоҳида ўрин касб этган. Шунингдек, фильм бошидаги урушгача бўлган саҳналар, курсантлар орасидаги самимий диалоглар, мураккаб жанг санҳналари томошабинларни зериктириб қўймайди. Бази саҳналар эса томошабинда Совет давлати армияси биргина аёлга қараб қолганми? Деган савол туғдириши ҳам мумкин.  Бироқ, фильм айнан, Зебо Ғаниеванинг қаҳрамонлиги ҳақида эканлиги ҳам унутмаслик керак.
Энг муҳими урушда ғолиблар бўлмаслиги, кимдур яқинларидан, кимдур юртидан яна кимдур соғлиги, кимдур болалигидан маҳрум бўлиши фильмда ўз аксини топган.  Чуқур таҳлилга киришмаган ҳолатда сизни фильмни томоша қилишга чорлаб қоламиз ва кинокартинага ўзингиз баҳо беришингизни тавсия қиламиз!

Постановкачи режиссор: Акбар Бектурдиев
Операторлар: Ҳусан Алижонов, Максим Куровский
Постановкачи рассомлар: Акмал Саидов, Виталий Григоревич
Ролларда: Айсанем Юсупова, Феруза Саидова, Йигитали Мамажонов, Муҳаммадисо Абдулхайиров, Олег Тактаров, Сергей Лапаницин, Милана Иванова

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *