Болливуднинг энг бахтиёр оилалари

Инсон танлаган касбу-коридан ҳар қанча обрў-эътибор, тажриба орттирмасин унинг оилавий бахти, ҳаловати бўлмаса ўша одамни чин маънода бахтли деб бўлмайди. Бугун биз Болливуднинг энг бахтиёр оилалари ҳақида сизга маълумот берамиз. Улар нафақат ижодда балки ҳаётда ҳам турли синовларни, ташвиш-у ва қувончларни бирга баҳам кўриб келаётган машҳур юлдузлар!

Амитабх Баччан ва Жая Бхадури Баччанларнинг турмуш қуришини кўпчилик хаёлига ҳам келтирмаган эди. Улар ота-онасининг розилиги билан 1973 йилда оила қурган. Қизи Швета Баччан, ўғли машҳур актёр Абхишек Баччан. Келини дунё гўзали Айшвария Рай. Амитабх Баччан ва Жая Баччаннинг турмуши доим бир текисда, бир-бирини тушунган ҳолда кечган десак хато бўлади. Лекин ҳар қандай вазиятда ҳам бу жуфтлик оиласини сақлаб қолишга, фарзандларини бирга улғайтиришга эришган.

Дхармендра Деол ва Хема Малини! Уларнинг муҳаббат қиссалари ҳудди Болливуд фильмларидек бўлган. Дхармендра Хема Малинини севиб қолганида унинг оиласи ва фарзандлари бор эди. Хема Малини эса ҳали турмуш қурмаганлиги боис уларнинг ўзаро муносабатларини актрисанинг ота-онаси тан олмайди. Аммо вақт ўтгач уларнинг муҳаббатлари ғолиб бўлди. 1979 йилда юлдузли жуфтлик расман никоҳдан ўтади. Хема Малини ва Дхарам соҳибнинг Эша ҳамда Ахана исмли қизлари бор. Хема Малини Хоним турмуш ўртоғининг биринчи оиласи билан ҳам илиқ муносабатда. Дхармендра Деолнинг катта фарзандлари Санни ҳамда Бобби Деоллар бугун Болливуднинг машҳур қиёфаларидан саналади.

Митхун Чакраборти! Диско раққоси. У ҳам ўз даврининг ёш актрисаларидан бири Йогита Бали билан турмуш 1979 йилда қурган. Йогита Бали турмушга чиққач карьерасига нуқта қўяди ва ўзини бутунлай оиласига, фарзандларига бағишлайди. Бу жуфтликнинг Мимох, Намаши, Римох исмли ўғиллари бор. Митхун ва Йогита Бали қизи  Дишанини асраб олган ва унга ўз фамилияларини берган. Митхун Чакраборти ҳам, Йогита Бали ҳам қизалоқни  ўз фарзандалари қаторида яхши кўради.  

Кажол Мукержи ҳамда Ажай Девганнинг муносабатилари ўзаро дўстликдан бошланган. Кўпчилик Кажолни Болливуд қироли Шоҳрух Хон билан кўришга ўрганиб қолганди. Кутилмаганда актрисанинг Ажай Девган билан оила қураётганини эшитганлар уларнинг жуфтликда кўра олмасликларини айтган эди. Хуллас, 1999 йилда улар турмуш қурди. Ҳозирда Ажай ҳамда Кажолнинг Ниса ва Юг исмли фарзандлари бор.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *