ЧОРСУ

Тошкент бой тарихга эга. Асрлар давомида юксалишлар, инқирозлар, турли маданий ва тарихий воқеа-ҳодисаларнинг гувоҳи бўлган. Шундай бўлсада Чорсу бозори ҳали ҳамон ўзлигини йўқотмаган шаҳар.


Миллий меъморчилигимиз намунаси бўлган кўк гумбаз атрофидаги савдо расталари, мўл-кўл маҳсулотлар, кенг қаторлар, хушмуомалалик билан савдо қилаётган “Эски шаҳар” сотувчилари – буларнинг барчаси азим Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор тарихий жойларидан бири бўлган Чорсу бозорининг ўзига хослигидир.
Бозор тарихини ўрганиш давомида жуда кўплаб қизиқарли маълумотларга эга бўлдик. Унга кўра, қадимдан ушбу бозор Тошкент шаҳридаги энг йирик савдо маркази бўлиб, ёзма манбаларда мазкур унинг номи турли даврларда турлича номланган. Бу: “Чорсу”, “Жўба”, “Регистон”, “Эски Жува” номларидир.
Хусусан, Ўзбекистоннинг энг йирик бозори “Чорсу” бозорининг пайдо бўлиши тахминан Х асрга тўғри келади. У “Буюк Ипак Йўли” даги муҳим марказ бўлган тўртта савдо кўчалари кесишмасида ташкил этилган. Савдо бутун йил давомида амалга оширилган ва бу ерда турли маданиятлар уйғунлашган. Савдо йўлларида чет эллик савдогарларни, карвонларни, дўкон эгалари, ҳунармандлар, бой деҳқонлар ва оддий ишчиларни учратиш мумкин бўлган. Айтиш жоизки, минг йиллар давомида Чорсу бозорининг умумий қиёфаси ўзгартирмаган.
Бозор шифтининг безаклар билан қопланган марказий қисмида — диаметри тахминан 300-350 метр бўлган монументал гумбазли иншоот – бозорнинг лифт тизимига эга қишки уч қаватли биноси жойлашган. Пастки қаватда кўплаб ёрдамчи хоналарга эга ертўлалар мавжуд. Бозордан бир неча дақиқалик масофада қадимги Кўкалдош мадрасаси ва Хўжа Аҳрор Валий масжиди жойлашган.
Айниқса, кўк гумбаз остида жойлашган озиқ-овқат павильони кишида алоҳида қизиқиш уйғотади. Ушбу бозорда сиз гўёки Шарқ эртакларига тушиб қолгандек бўласиз. Бозорда Ўзбекистоннинг бутун тарихи мужассамлашган бўлиб, бу ерда сиз керамик буюмлардан тортиб, зардўзлик намуналари бўлган дўппилар, миллий либослар, шарқона ширинликлар, зираворлар, мевалар, сабзавотлар, лойдан ясалган буюмлар, қўл меҳнатида ишланган дурадгорлик буюмлари, ёдгорликлар, китоблар, сувенирлар, миллий матолардан тайёрланган рўмоллар ва бошқа кўплаб керакли маҳсулотларни топишингиз мумкин. Савдо расталаридаги хилма-хил маҳсулотлар харидорларнинг ақлини шоширади.


Шунингдек, ундаги маҳсулотлар бир қанча турларга бўлинади. Мисол учун, сут маҳсулотлари, зираворлар ва қуритилган мевалар алоҳида-алоҳида расталарда сотилади. Сут маҳсулотларини танлашда, яъни қатиқ, қурт, сузмани таътиб кўриш имконияти ҳам мавжуд. Қуритилган мевалар ва шарқона ширинликлар қаторига борсангиз кўзларингиз қувнайди. Қуруқ мева маҳсулотлари растасида турли хилдаги майиз, қуритилган ўрик, ёнғоқлар, тузланган ўрик данаклари, седанали ширин ер ёнғоқлар шулар жумласидан. Шарқ ширинликларидан эса новвот, парварда, ҳолва ва бошқа қандолатчилик маҳсулотларининг ҳам бозори чаққон. Озиқ-овқат павильонига яқин жойда ўзбек миллий таомларидан ҳам баҳраманд бўлиш мумкин. Бу ерда бир қатор умумий овқатланиш шахобчалари мавжуд бўлиб, ёнидан ўтар экансиз, палов, кабоб, сомса каби миллий таомларимизнинг хушбўй иси димоғингизни қитиқлаб, иштаҳангизни очади.
Чорсу бозори ҳақида қанча сўз юритсак, шунча оз. Сабаби, унинг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Аммо бизни қизиқтирган яна бир жиҳат бозорга алоқадор бугунги ўзгаришлар, сотувчи ва харидорлар учун яратилаётган имконият шароитлар бўлди. Бу ҳақда бизга “Чорсу буюм савдо комплекси” АЖ директори Алишер Юнусов маълумот берди:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *