Эркин Воҳидов – шеъриятни қалбларга кўчирган шоир

Китобхон оналар куни муносабати билан Тошкент шаҳар “Билим” ахборот-кутубхона марказида Эркин Воҳидов ижодига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда шоира ва педагог Холбиби Садинова, Ўзбекистон телерадиокомпанияси журналисти Шавкат Азизов, Чилонзор Оқила аёллари етакчилари, шоир ва таржимон Даврон Ражаб, “Навбаҳор” МФЙ фаоллари ҳамда китобхонлар иштирок этишди. Даврани кутубхона директори Ҳафиза Каримова кириш сўзи билан очиб берди ҳамда, Эркин Воҳидов ижодида ватанпарварлик ғояси ҳақида сўз юритди. Сўзга чиққанлар ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига унутилмас ҳисса қўшган атоқли шоир ва адиб, таниқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов ижодий меросининг ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги кўламли ишлари ҳақида фикр билдирдилар.

Шунингдек, шоир қаламига мансуб бўлган шеърлардан намуналар ўқиб, унинг мазмун-моҳиятини иштирокчилар билан ўртоқлашдилар. Тадбир давомида кутубхона мутахассислари томонидан тайёрланган Эркин Воҳидов ижодига бағишланган видеоролик намойиш қилинди. Давра суҳбати сўнгида фаол иштирок этган меҳмонларга кутубхона раҳбари томонидан ташаккурномалар топширилди. Эркин Воҳидов ижодини ўрганиш мақсадида уюштирилган мазкур тадбир иштирокчилар қалбида ўзгача таассурот қолдирди.
Д. Рахимбабаева, Тошкент шаҳар “Билим” АКМ хизмат раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *