C5+1 МИНТАҚАВИЙ ВАЗИРЛАР ЙИҒИЛИШИ

USAID Марказий Осиёда савдони кенгайтириш ва хусусий секторни мустаҳкамлаш ва хусусий инвестициялар учун 10,8 миллион доллар ажратади.

Бу ҳақида USAID администратори Саманта Пауер Самарқандда бўлиб ўтган C5+1 доирасидаги минтақавий Вазирлар йиғилишида айтиб ўтди.

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Самарқанд шаҳрида USAID администратори Саманта Пауер ҳамда минтақавий Вазирлар йиғилишида Марказий Осиёда савдони кенгайтириш ва хусусий секторни мустаҳкамлаш бўйича аввал амалга оширилган ишларга асосланиб, USAID100 тагача микро, кичик ва ўрта корхоналарга грантлар тақдим этган ҳолда хусусий инвестициялар учун 10,8 миллион доллар ажратилишини маълум қилди.

Бундай корхоналар, биринчи навбатда, фаолияти чегараланган жамоалар томонидан бошқариладиган ҳамда АКТ ва яшил иқтисодиёт каби муҳим секторларда ишлайдиган стартаплар бўлади. Ушбу сармоялар стартапларга янги технологияларни ишга тушириш, бизнес амалиётини яхшилаш ва самарадорликни ошириш билан бирга мижозларнинг бизнес амалиётини янгиловчи ва савдо-сотиқни оширувчи янги дастурий воситаларни яратишга ёрдам беради.

Бундан ташқари, ушбу лойиҳа 8 000 нафар марказий осиёлик учун иш ўринлари яратиш ва яхшилашга ёрдам беради, шу билан бирга аёллар, ёшлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳозирги давр иқтисодиёти учун талаб қиладиган кўникмалар билан таъминлайди.

Шунингдек, Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан Ўзбекистон халқини қўллаб-қувватлаш учун 14 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилиб, Силга қарши кураш, Эпидемия ва пандемия таҳдидларига қарши кураш, Бизнес ва хусусий секторни мустаҳкамлаш, Янада масъиятли ва самарали маҳаллий бошқарув бўйича маълумотларга асосланган миллий сиёсат ва қонунчиликни ишлаб чиқишда ҳукуматни қўллаб-қувватлаш каби соҳаларда ҳамкорлик қилишини маълум қилган эди.

Умида ҲАҚБЕРДИЕВА

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *