8-10 ноябрь кунлари қуйидаги йўналишларда транспорт ҳаракати чекланади

Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити ўтказилиши муносабати билан 8-10 ноябрь кунлари қуйидаги йўналишларда транспорт ҳаракати чекланади:

-Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур – Шота Руставели чорраҳасигача;

-Нукус кўчаси — Бобур чорраҳасидан Нукус кўчаси бўйлаб Мовароуннаҳр кўчасигача;

-Ойбек — Туркистон чорраҳасидан Ойбек, Афросиёб ва Олмазор кўчалари;

-Ислом Каримов — Бунёдкор чорраҳасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур — Ислом Каримов чорраҳасигача;

-Шароф Рашидов — Афросиёб чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Кичик ҳалқа айланма йўлигача;

-Навоий — Мустақиллик чорраҳасидан Навоий — Лабзак чорраҳасигача;

-Фурқат — Бешёғоч чорраҳасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов — Бешёғоч чорраҳасигача;

-Олмазор — Ислом Каримов чорраҳасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Навоий кўчасигача.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *