Бугун Тошкент шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 16-саммити доирасида 5-бизнес-форуми ўтказилди.

Халқаро иқтисодий шерикликни мустаҳкамлашда навбатдаги муҳим қадам ҳисобланган ушбу бизнес-форум ИҲТ га  аъзо давлатлари Савдо-саноат палаталари, вазирликлар, соҳа муассасалари, банклар ва хусусий компаниялар раҳбарлари ҳамда вакилларини бир йерга жамлади. 

Унда Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия давлатларидан 300 зиёд делегат ва мамлакатимиздан 500 дан ортиқ вакиллар иштирок этиб, ИҲТ доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳолати, шунингдек, уни кенгайтириш истиқболлари ва фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилдинди. Мақсад ИҲТ мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш, Ўзбекистон ва ташкилотнинг аъзо-давлатлари тадбиркорлари ўртасида янги алоқалар ўрнатишдан иборат.  Шунингдек, Ўзбекистон ва ИҲТ ҳамкорликдаги ишлар соҳасида катта тажриба орттириб, бу тажриба узоқ муддатли истиқболда самарали ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор яратади.

Форум иштирокчиларига табрик сўзи билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон республикаси Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби ўринбосари Кашиф Заман ишбилармон доираларнинг ўзаро манфаатли шерикликни йўлга қўйишга қатъий бел боғлаганликларини юфори баҳолади.

Форумнинг асосий вазифалари Ўзбекистон вилоятлари ва соҳаларининг салоҳиятини намойиш этиш, ИҲТ аъзо-мамлакатлари компанияларини Ўзбекистондаги янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жалб қилиш, Ўзбекистон ва ИҲТ аъзо-давлатлари Савдо-саноат палаталари ўртасида институционал алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат. Бундан ташқари  форум доирасида аралаш форматда икки томонлама учрашувлар ташкил этилиб, улар давомида ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати, савдо ва бошқа соҳалардаги ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида кейинги амалий ишлар белгилаб олинди.

— 2017 йилдан буён юртбошимиз томонидан олиб борилаётган очиқлик сиёсати, бизнес муҳитини янада ривожлантириш ҳамда хорижлик ҳамкорларимиз билан ўрнатилган яқин алоқалар натижасида барча йўналишлар жадал ривожланиб бормоқда. Шу жумладан савдо-иқтисодий йўналиши бўйича ҳам. Мазкур бизнес-форум ҳақида сўз юритадиган бўлсам, бу иқтисодий ҳамкорлигимизни ривожлантиришга катта ҳиса қўшади. Ҳамда Ўзбекистонда мавжуд барча минерал ресурслар жумладан, мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлаган ҳолда экспертбоп, замонавий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уни учинчи мамлакатларга сотиш имкониятларини янада кенгайтиришга замин яратади, — дейди Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Ойбек ҲАМРАЕВ

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *