Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида МДҲ Ижодкор ва илмий зиёлиларининг ХV форуми бўлиб ўтди.
Форум доирасида Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Россия, Молдавия, Украина каби давлатлардан 200 га яқин делегатлар Ўзбекистонга таклиф этилди.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков очиб берди. Форум доирасида санъат, фан ва таълим соҳасидаги улкан ютуқлари учун берилган МДҲнинг давлатлараро бош мукофоти – “Ҳамдўстлик юлдузлари” ва “Дебютлар ҳамдўстлиги” лауреатларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Шу ўринда “Ҳамдўстлик юлдузлари” ҳалқаро даражадаги мукофот юртдошимиз Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокировга ҳам берилганини алоҳида эътироф этсак арзийди. Форумда ҳамдўстлик мамлакатлари адабиёти-интеграциянинг янги механизмлари ва ҳамдўстлик давлатларнинг маданий мероси муҳокама қилинди.