БИЗ БИЛГАН ВА БИЛМАГАН МАЪЛУМОТЛАР ЁКИ НОЁБ ҲУЖЖАТЛАР

Халқимизнинг қадимий тарихидан сўзлайдиган ноёб ёдгорликлар ва маълумотларни асраш, ўрганиш, тадқиқ этиш ва келажак авлодларга етказиш ғоят муҳим вазифа ҳисобланади.

Шу сабаб республикамизда миллий маданиятимизни асраб-авайлаш, ривожлантириш, юртимиздаги тарихий обида ва ёдгорликларни қайта тиклаш, ўрганиш ва келажак авлодларга бус-бутун етказиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архивида кўплаб ноёб ҳужжатлар сақланмоқда.

Шулардан бири давлат ва
сиёсат арбоби 1959-2008 йиллар давомида бош вазир ва Вазирлар кенгаши раиси лавозимларида Куба ҳукуматини бошқарганФидель Алехандро Кастро билан боғлиқ маълумотдир.

1978 йилда Фидель Кастронинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида Зайниддин Фахриддиновнинг боғига боради.

Кастро лимончилик боғини айланиб, боғнинг раҳбари Зайниддин Фахриддиновга қуйидаги фикрларни билдиради:

– Куба – цитрус ўсимликлар Ватани бўлишига қарамай, ҳақиқий лимонни мен Ўзбекистонда Зайниддин Фахриддиновнинг боғида кўрдим. Энг қизиғи мазаси ҳамда у кишининг олиб бораётган ишларига қойил қолдим. Мен Зайниддин Фахриддиновни Кубага бориши ва биздаги лимон боғларининг миришкорларига ҳам ўзларининг қимматли маслаҳатларини бериб келишларини жуда-жуда истар эдим!

Мазкур маълумот Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий
архивидан олинди

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *