Тошкент – кўп йиллик тарихга эга, жонажон юртимиз пойтахти, кўнгилга яқин меҳрибон шаҳар. Бугун шаҳар ўзгаришлар, янгиланишлар қуршовида. Ҳар бир кўчада ўзгача манзара, ўзгача муҳит мужассам. Бу шаҳарнинг алоҳида таърифга лойиқ масканлари, кўчаю хиёбонлари бисёр. Пойтахтимизнинг ана шундай машҳур жойларидан бири – бу Навоий кўчасидир.