Пойтахтимизда

Миробод тумани ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 10 нафар ишсиз ёшга “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия асосида 5 та ноутбук, 4 та тикув машинаси оверлоклари ва 1 та моноблок топширилди.

Олмазор тумани халқ таълими бўлими ташаббуси билан Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабда “Табиий фанларни ўқитишда таълим сифатини ошириш методикаси” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирда академик, фан докторлари ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этиб, ушбу мактабда яратилган имкониятлар билан яқиндан танишишди. Шунингдек, лабораторияларда амалий машғулотлар ҳам ўтказилиб, иштирокчиларга методик кўмак сифатида биология ва кимё фанларидан юқори синфлар учун тайёрланган лаборатория ишларининг видео тасвирлари жамланмаси топширилди.

Мирзо Улуғбек тумани прокурори А.Пўлатов мутасадди идора масъул ходимлари билан тумандаги “Наврўз деҳқон бозори” АЖда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар жараёнида озиқ-овқат ва бошқа турдаги маҳсулотларнинг нархлари, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиниши аҳволи, шакллантирилган озиқ-овқат заҳиралари, деҳқон бозорида яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилиб, нархларнинг барқарор сақланишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Шайхонтоҳур тумани 1-сектор штабида об-ҳавонинг аномал совиши муносабати билан ҳудудда фаолият олиб борувчи бошқарув сервис компаниялари ва тегишли масъуллар иштирокида кунлик йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда кўп қаватли уйлардаги муаммоларни жойида бартараф этиш ва кўп қаватли уйларга кириш йўлакларини қор ва музлардан тозалаш бўйича топшириқлар берилди.

Чилонзор тумани Болалар масалалари бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Кун тартибига киритилган вояга етмаганларни таълимга жалб этиш, ўқувчилар сафидан чиқариш ҳамда вояга етмаганлар томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик иш ҳужжатлари кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, таълим муассасаларида келгусида салбий ҳолатлар содир этилмаслиги юзасидан ИИО ФМБ, ХТБ масъул раҳбарларига бир қатор вазифалар юклатилди.

Яккасарой туманининг сектор раҳбарлари ва қатор масъул ходимлар 8-сонли туғруқ комплексида бўлиб, мазкур мажмуада фаолият юритаётган шифокорлар билан мулоқот қилишди. Шунингдек, мутасадди раҳбарлар туғруқхонадаги шарт-шароитлар, беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат билан яқиндан танишишди. Ўрганиш жараёнида туғруқхонага келиб кетувчи фуқаролар ҳамда шифокорларга қулайлик яратиш мақсадида туман миллий гвардия ходимлари томонидан ҳудуд атрофи қор уюмлари ва музлардан тозаланди.

Зафар НАЗАРОВ

тайёрлади

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *