ТОШПЎЛАТ МАТИБОЕВ: “ДЕПУТАТ ДЕПУТАТГА ЕЛКАДОШ БЎЛИШИ КЕРАК!”

Тошпўлат Болтабоевич Матибоев – 1961 йили Чимкент вилояти Туркистон шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топган. Социология фанлари доктори, профессор, Турон ФА академиги.

Меµнат фаолиятини 1981 йилда Тошкент шаµридаги Чкалов номидаги авиация ишлаб чиіариш бирлашмасида бошлаган. Самаріанд Давлат тиббиёт институти, Тошкент темирйґл транспорти муµандислар институтини тамомлаган. 2004 йилда ¤збекистон Республикаси Президенти µузуридаги Давлат ва жамият іурилиши академиясида таµсил олган. Мазкур академиянинг тадіиіотчиси, аспиранти µамда ¤збекистон Миллий университетининг тадіиіотчи, докторант сифатида илмий изланишлар олиб борган. Тошпґлат Матибоев 2009, 2014 ва 2019 йилларда бґлиб ґтган сайловларда Халі депутатлари Тошкент шаµар Кенгаши депутатлигига сайланган. ¤збекистон “Адолат” социал-демократик партияси аъзоси.

– Тошпўлат ака, депутат бўлиш истаги қачон пайдо бўлган?

– Жамоатчилик ишлари билан олдиндан шуғулланиб юрардим. Бу ўзимга ҳам ёқарди. Кимдир бирор ишда маслаҳат ёки ёрдам сўраб келса, қўлимдан келганча ёрдам берардим. Бора-бора ёнимга маслаҳат сўраб келадиган инсонлар кўпайди. Шундай кунларнинг бирида менга: “Депутат бўлмайсанми?” деб қолишди. Уч кун ўйладим. Депутат қандай бўлишини билмасдим ҳам. Депутатлар билан учрашиб, уларнинг фаолиятига қизиқиш уйғонди. Биринчи сайловда номзодимни қўйдим, аммо ғолиб бўлолмадим. Бунга хафа ҳам бўлганим йўқ. Аксинча, халқни ўйлантираётган муаммолар, вазиятларни чуқурроқ ўрганишга вақт бўлди. Шу пайтга қадар уч марта қайта-қайта депутатликка сайланганман.

– Тошпўлат ака, сайловлар жараёнида депутатлар бир-бирига рақиб ҳисобланади. Сайловдан кейин улар бир-бирига елкадош бўла оладими?

– Икки депутатнинг тортишиб қолиши бу жуда хунук ҳолат. Шу пайтгача бундай ҳодисалар жуда кам бўлган. Депутат – халқнинг дарди, қувончи билан яшайдиган инсон. Муҳтарам Президентимиз биз депутатларга ишонч билдираётган бир пайтда албатта, елкадош бўлишимиз керак. Тан олиш керак, депутатларнинг устидан кўп аризалар келиб тушади. Шу пайт “одоб комиссия”сини йиғиб, масалага аниқлик киритамиз. Депутат адашган бўлса тўғри йўл кўрсатамиз. “Ёлғиз отнинг чанги чиқмас, чанги чиқса ҳам донғи чиқмас”, деган ота-боболаримиз. Шунинг учун ҳам депутат депутатга елкадош бўлиши шарт!

– Айрим депутатларимиз фақат PR учун, “хўжа кўрсинга” фаолият юритаётгандек назаримда…

– Халқнинг дарди – давлатнинг дарди. Дунёда Ватикандан бошқа бирор давлат йўқ халқсиз! Давлатнинг асоси халқ! Халқ бор экан давлат бор. Бизларни халқ сайлаган. Шунинг учун юкни бўйнингга олдингми, сайлаган сайловчининг дарди билан яша! Кўз-кўз учун, PR учун беҳуда халқнинг ёнига бориб келишинг керак эмас. Бордингми, муаммосига қулоқ тут, керак бўлса, шу жойнинг ўзида ҳал қил!

– Уч йилдан бери Тошкент шаҳар ҳокими томонидан Халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутатларига катта миқдорда пул маблағи ажратиб келинмоқда.
Бу маблағлар
ўз ўрнида ишлатиляптими?

– Албатта, тийин-тийинигача назоратда! Ижтимоий тармоқлардаги айрим сайтларда бу ҳокимнинг PR деган хабарлар кўнгилни хира қилади. Бу пуллар ажратилиши ортидан PR эмас халқнинг манфаатлари турибди. Мана шу маблағ сабабли қанчадан-қанча бепул жарроҳлиқ амалиётлари ўтказиляпти. Ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган оилаларнинг муаммолари ҳал этиляпти. Бунинг учун Жаҳонгир
Ортиқхўжаевдан миннатдормиз.

– Расул Кушербоев, Алишер Қодиров каби депутатлар бугун омма назарида. Улар ҳақида қандай фикрдасиз?

– Сўнгги пайтларда ёш-ёш депутатларимиз ҳақиқатан яхши ишлашяпти. Халқ билан бирга қайнаяпти, жон куйдиряпти, муаммосини ҳал қиляпти. Қачон кўрсам халқни ичида. Ҳали у муаммо, ҳали бу муаммони устида бош қотиришаётганини кўраман. Расул Кушербоев ва Алишер Қодировни жуда ҳурмат қиламан.

– Замон зайли билан блогерларимиз ҳам тобора кўпайиб бормоқда…

– Улар орасида ҳақиқатан долзарб мавзуларни олиб чиқаётганлар ҳам бор, олди-қочди, бўлмағур нарсалар билан ёшлар онгини заҳарлаётганлари ҳам афсуски йўқ эмас. Баъзида депутатлар ҳақида ҳам танқидий фикрларни ўқиб қоламан. Беш-олти кишининг фикри билан бутун Ўзбекистон халқининг муносабати деб кўпиртириб гапиришади. Бу мутлақо нотўғри! Ишламаган депутатни кўрсат, олиб бор ўша жойга. Ишламайдиган депутатлар ҳақида гап кетганида, партияни ўзи ҳам бундай кадрлардан воз кечяпти. Чунки булар партия номига, халқ номига, давлат номига иснод келтиряпти деган масала қўйиляпти ва бу жуда тўғри! Бугун маҳаллий кенгаш депутатлари Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатларидан кам фаолият юритмаяпти. Керак бўлса, маҳаллаларда уйма-уй юриб, қанчадан-қанча муаммоларни ҳал қиляпмиз. Бу жуда катта нарса.

– Сиз суянадиган инсон ким?

– Онажоним эди… Онам “болам қўл остингда ишлайдиган фаррошдан тортиб ёрдамчинггача, ҳаммасига бир хил муносабатда бўлгин. Ишчиларингни тўйида ҳам, азасида ҳам елкадош бўл. Ҳалол бўл, бировни ҳаққини емагин. Қўлингдан келганича ҳаммага ёрдам бер, кечиримли бўл” деб бот-бот такрорларди. Эрталаб онамнинг дуосини олмасдан ишга кетолмасдим. Онам бир кун: “Мен ўтганимдан кейин ишга аёлингдан дуо олмасдан кетма”, деб айтганларида жуда ғалати туюлганди. Йўқ, тўғри айтган экан. Ҳозир аёлимнинг дуосини олмасдан уйдан чиқмайман. Дуо олган одам доим кўкаради.

Дилноза САФАЕВА

суҳбатлашди

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *