Асад режими Сурияда 22 981 боланинг ўлимига сабаб бўлди

Ҳозирда Асад режими қамоқхоналарида 5199 нафар бола сақланмоқда.

Сурияда тинч аҳоли ҳуқуқларининг поймол этилишини ҳужжатлаштирган Сурия Инсон Ҳуқуқлари Тармоғи (SNHR) мамлакатда 2011 йилнинг март ойида бошланган фуқаролик урушидан бери Башар ал-Асад режими кучлари камида 22 981 болани ўлдирганини эълон қилди.

Баёнотда ёзилишича, уларнинг аксарияти тинч аҳоли пунктларига берилган авиазарбалар натижасида ҳалок бўлган. Қамоқхоналарда сақланаётган 190 нафар бола режим хавфсизлик кучларининг қийноқ ва шафқатсиз муносабати натижасида ҳаётдан кўз юмгани қайд этилди. Ҳозирда Асад режими қамоқхоналарида 5199 нафар бола сақланмоқда.

Асад режими армиясида қурол остида 1425 нафар бола бор эди. 2022 йилда Сурияда томонлар ўртасиадги можароларда 67 нафар вояга етмаганлар ҳалок бўлган.

Ҳужжатда Эрон томонидан қўллаб-қувватланган Асад режими сафларида жанг қилаётган террорчи гуруҳлар 86 нафар болани ўз сафига жалб қилгани таъкидланган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *