Тошкент халқаро инвестиция форуми янги бизнес имкониятларини кашф этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 апрель куни иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида иштирок этди.

Ўтган йили илк бор ўтказилган форум ишбилармон доиралар томонидан юқори баҳоланган эди ва у яхши анъанага айланиб бормоқда. Бу йилги анжуманда Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Акилбек Жапаров, Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир, БМТ Бош котиби ўринбосари Ольга Алгаерова, Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл ал-Мазруий, Венгриянинг иқтисодий тараққиёт вазири Мартон Надь, ACWA Power компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абдулла Абунайян қатнашмоқда. Умуман, форумда 70 мамлакатдан 2 минг 500 га яқин бизнес ва молия соҳаси вакиллари иштирок этмоқда.
Мамлакатимизда иқтисодиётни янада эркинлаштириш, бизнесга кенг йўл очиш, бу борада қонун устуворлиги ва ҳуқуқий кафолатларни мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар қайд этилди.

Жумладан, қулай фискал тизим яратилди. Қўшилган қиймат солиғи ставкаси 12 фоизга туширилди. Хорижий инвесторлар акцияларидан оладиган дивидендлар уч йил муддатга фойда солиғидан озод қилинди. Муҳими – солиқ ва божхона қонунларига янги ёки оғирлаштирувчи жавобгарлик чоралари киритилмаслиги қатъий белгилаб қўйилди.
Ташқи савдо эркинлаштирилмоқда. Хусусан, инвесторлар учун зарур бўлган 7 мингдан зиёд хомашё ва товарларга божхона божлари бекор қилинди. Божхона ҳудудида қайта ишлашнинг соддалашган тартиби жорий этилди. Янги-янги бозорларга кириш мақсадида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёни жадаллаштирилмоқда.

Умуман, бу йил давлат-хусусий шерикликни жорий қилиш бўйича 14 миллиард долларлик алоҳида дастурлар ишлаб чиқилган. Улар давлат учун муҳим бўлган транспорт, коммунал ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш каби тармоқларни қамраб олган.
Учинчи йўналиш, давлат мулкини хусусийлаштириш. Жорий йилда бу бўйича “1 минг, 1 минг, 40” дастури қабул қилинди. Яъни, мингта корхонадаги давлат улушлари ҳамда яна мингта давлатга тегишли кўчмас мулк объектлари очиқ аукцион савдоларига чиқарилади, 40 та стратегик корхона “IPО”га олиб чиқилади.
Тўртинчи йўналиш, индустриал ривожланиш. Бугунги кунда Ўзбекистон тўқимачилик, чарм-пойабзал, қурилиш материаллари, электр техникаси, машинасозлик тармоқларида етарли хомашё ва малакали кадрларга эга. Бу соҳаларда ишлаб чиқариш ва экспортни 2 баробар ошириш учун етарли имкониятлар бор. Бунинг учун йирик брендлар билан ҳамкорлик, ташқи бозорларга чиқиш, инновация ва замонавий технологиялар керак.

Ҳозирги кунга қадар 132 та лицензия ва рухсат беришга оид ҳужжатлар бекор қилинди, 33 таси бўйича хабардор қилиш тартиби киритилди.
Энг муҳими – ушбу ислоҳот доирасида инвесторлар билан ишлашнинг яхлит тизими жорий қилинди. Инвестиция, саноат ва савдо вазирлигида лойиҳа ташаббусидан бошлаб, то уни ишга туширишгача бўлган барча жараёнларда инвесторларга “ягона дарча” орқали кўмаклашиш йўлга қўйилди.
Инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида маъмурий судларга катта ваколатлар берилди. Бундан буён, тадбиркор ва инвесторлар судда ўз талабининг тўғрилигини исботлаши шарт эмас. Энди, давлат идораси ўз қарорининг қонунийлигини исботлаб беришга мажбур бўлади. Юзага келган ҳар қандай ноаниқликлар эса инвесторлар фойдасига ҳал қилинади. Бу йил юртимизда илк бор Халқаро тижорат суди фаолияти йўлга қўйилади.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги янги имкониятларга тўхталиб ўтди.
Биринчиси, “яшил иқтисодиёт”. Мамлакатимизда жаҳоннинг энг нуфузли компаниялари қуёш ва шамол электр станциялари лойиҳаларини амалга оширмоқда. Шу йилнинг ўзида 2 минг Мегаваттдан зиёд, кейинги йилда эса, 8 минг Мегаваттли қувватлар ишга тушади.
“Яшил иқтисодиёт” саноатнинг янги йўналишларига ҳам туртки бермоқда. Бу – инвесторлар учун 8 миллиард долларлик имконият, дегани.
Иккинчи йўналиш, давлат-хусусий шериклик. Ислоҳотлар натижасида, олдинлари “ёпиқ” бўлган тармоқларга хусусий инвестициялар фаол кириб келмоқда. Масалан, аввал 100 фоиз давлат тармоғи ҳисобланган авиация соҳасида хусусий секторга кенг йўл очилди. Шу билан бирга, тез ўсиб келаётган ахборот технологиялари, туризм, таълим, тиббиёт каби соҳаларда Ўзбекистон минтақавий хабга айланиб бормоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *