Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш ислоҳотлари

Биламиз мамлакатда туризмни миллий иқтисодиётни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини юксалтириш бўйича қатор чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Хусусан жорий йилнинг 16 май куни “Inter Continental Tashkent Convention center” да Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Германия туристик ассоциацияси (Deutscher Reiseverband e.V-DRV) билан ҳамкорликда ташкил этилган “Destination forum” халқаро конфиренцияси бўлиб ўтди.

Тадбир ташкил этилишининг асосий мақсади  Германиянинг йирик турк компаниялари  ёрдамида Ўзбекистон туризм имкониятларини Ғарбий Европа бўйлаб тарғиб қилиш ва ушбу қитъадан юртимизга келувчи туристлар сонини кўпайтириш.

 Германия туристик ассоциацияси аъзолари билан биргаликда туризм дастурларини кенгайтириш, Германиядан келадиган туристларни қизиқтирадиган янги туристик маршрутларни ишлаб чиқиш ва немис туроператорлари билан ҳамкорликни фаоллаштириш, қолаверса, туристик компаниялар ўртасида шартномалар тузиш ва ҳамкорлик тармоқларини кенгайтириш. Шунингдек, тадбир давомида  Германиянинг энг йирик сайёҳлик агентликлари ва туроператорларига европаликлар учун Ўзбекистонни устувор сайёҳлик йўналиши сифатида таништиришга қаратилган тақдимотлар ўтказилди.

Конфиренцияда Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков, Германия туристик ассоциацияси расмийлари Норберт Фибиг, Клаус Ҳилдебрандт, Клаус Манголд ҳамда икки мамлакатнинг йирик туристик компаниялари раҳбарлари иштирок этди.

Қисқа вақт ичида Ўзбекистонда жорий этилган “очиқ эшиклар” сиёсати туфайли сўнгги йилларда визасиз давлатлар сони 9 тадан 91 тага кўпайди. Албатта, бу кичкина рақам эмас. Бунинг натижасида мамлакатимизга чет эллик сайёҳлар оқими сезиларли даражада ортди.

 Ўз навбатида, туристик инфратузилмаларга кўплаб сармоялар киритилмоқда. Масалан, 2022 йилда Ўзбекистонга 5,2 миллиондан ортиқ хорижий туристлар ташриф буюрган бўлса, қисқа муддатда улар сонини 10 миллиондан ошириш учун бел боғлаганмиз.

Бугунги кунда республикамизда 1800 дан ортиқ жойлаштирув воситалари, 3200 дан зиёд оилавий меҳмон уйлари, 2000 дан кўпроқ туроператорлар фаолият юритмоқда. Республикамизда 8 мингдан ортиқ маданий мерос объектлари мавжуд бўлиб, улардан 209 таси UNESCO нинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган тўртта туризм шаҳар Хива шаҳридаги Ичан қалъа, Бухоро,  Шаҳрисабз ва Самарқанднинг тарихий марказлари маданиятлар чорраҳаси ҳисобланади, дейди вазир О. Назарбеков

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *