101-РЕЙС ҚAҲРAМОНЛAРИ

2001 йил 11 сентябрь. Бу сана Америка Қўшма Штатларига терактлар уюштирилган кун сифатида кўпчиликнинг ёдида қолган…

Aйнан шу куни Тошкент аэропортидан ҳавога кўтарилган, Ўзбекистон Ҳаво йўлларига тегишли бўлган 101-рейс самолёти Aмерика Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳрига қўниши керак эди. Aммо, шу куни шаҳардаги иккита эгизак биноларга террорчилар эгаллаган самолётларнинг келиб урилиши оқибатида Қўшма Штатлар ўз осмонини бутун дунё ҳаво кемалари учун ёпишга мажбур бўлди. Мамлакатга яқинлашаётган ҳар қандай ҳаво кемасига хавф сифатида қаралиб, мамлакат ҳудудига киритилмади. Йўналишини ўзгартиришга мажбур бўлган 700 га яқин лайнерлар орасида 101-рейси ҳам бор эди. Шундай мураккаб вазиятда рейс капитани Зарифхўжа Саидазимов ўзини йўқотмади. У кўп йиллик тажрибасига таянган ҳолда иш кўрди. Ёқилғи тугаб бораётган ва йўловчилар орасида саросима юзага келишига қарамай, Зарифхўжа Саидазимов самолётни бешикаст ерга қўндиришга муваффақ бўлди ва бу билан у 180 нафар йўловчининг ҳаётини сақлаб қолди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *