Нигора Эшметова,
Ўзбекистон Республикаси Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси:
— Бугунги кунда мамлакатимизда жумладан, ўзим фаолият юритаётган партияда ҳам аёллар ҳуқуқ ва эркинликларига оид қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу ислоҳотлар натижаси ўлароқ 26 йиллик иш фаолиятим давомида мен ҳам мамлакатимиз аёллари сингари ютуқларга эришяпман. Куни кеча “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирландим. Президентимиз фармонига асосан таъсис этилган бу мукофот камтарона меҳнатларимизнинг самараси деб биламан. Ўйлайманки, мен каби мукофотланганларнинг ҳар бири эътибордан боши кўкка етди ва янада шиддат билан Ватанга хизмат қилишда давом этамиз.

Нодиржон Суюндиков,

“МахWеll style” МЧЖ таъсисчи директори:

— Тадбиркор сифатида 20 йилдан бери фаолият юритаман. Республикамизда тадбиркорликка йилдан йилга имтиёзлар, қулайликлар яратилмоқда. Бунинг исботи қилиб шуни айта оламанки, фаолиятимиз бир соҳага ихтисослашиб қолмаган. Қайси соҳада талаб ва таклиф юқори бўлса қўрқмай шу йўлдан бора оламиз. Шу ўринда Тошкент – тадбиркорлар учун ниҳоятда кенг кўламли майдон эканлигини алоҳида таъкидлайман. Шу соҳада озми кўпми қилган меҳнатларимиз юртбошимиз томонидан юксак баҳоланди ва “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирландим. Эътироф бизни янада улкан мақсадлар сари етаклайди!


Ҳаётхон Қўчқорова,
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори:
—    Фаолиятимиз давомида қабул қилинаётган давлат дастурларида ижтимоий соҳа бўйича қўйилган вазифаларни амалга оширишда нодавлат, нотижорат ташкилотлари ва давлат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни яъни ижтимоий шериклик асосида кучайтиришга ҳисса қўшиб келмоқдамиз. Бу қандай тарзда деб савол берсангиз шундай деб жавоб бераман: биз 2 йилдан буён нодавлат нотижорат ташкилотларга давлат грантларини ажратамиз. Бу кўкрак нишонини шаҳар ҳокимимизнинг қўлидан олаётганимда. кўзимга ёш келди. Чунки бу менинг ва ёнимдаги жамоамнинг меҳнати учун берилган баҳо деб биламан.
Умида ҲАҚБЕРДИЕВА
тайёрлади

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *