“Баҳор”нинг бетакрор маликаси”

2023 йил 5 июнь куни Тошкент шаҳар “Билим” ахборот-кутубхона марказида Ўзбек миллий рақс санъатига ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшган, ўзбек миллий рақс санъатининг қироличаси Мукаррама Турғунбоеванинг 110 йиллиги муносабати билан, “Баҳор”нинг бетакрор маликаси” номли хотира кечаси ўтказилди.


Кечада санъатшунос, рақс бўйича мутахассис Нурхон Зулинова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Наргиза Олимова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Даврон Ражаб, Чилонзор Оқила аёллар етакчилари, кутубхона мутахассислари ҳамда китобхонлар иштирок этишди. Тадбирни кутубхона директори Ҳафиза Каримова очиб, машҳур ўзбек раққосасисини миллий рақс санъатимиз дарғаси дея таърифлади. Сўзга чиққанлар Мукаррама Турғунбоева узоқ йиллар давомида “Баҳор” ансамбльида хизмат қилгани ва ўзбек хореографиясининг олтин фондидан ўрин олган «Тановар», «Катта ўйин», «Жанон», «Пилла», «Пахта» каби ўзбек миллий рақсларининг асосчиси ва бетакрор ижрочиси эканлигини ва унинг серқирра иқтидор соҳиби эканлигини айтиб ўтишди. Тадбир давомида сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий рақс санъатининг анъаналари ва мактабларини тиклашга алоҳида эътибор қаратилгани ҳам катта ифтихор билан тилга олинди. Шунингдек, кутубхона мутахассислари томонидан тайёрланган таниқли раққоса таваллудининг 110 йиллигига бағишланган видеоролик намойиш этилди. Тадбир сўнгида меҳмонларга кутубхона раҳбари томонидан ташаккурномалар тақдим этилди. Тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Д. Раҳимбобоева, Тошкент шаҳар “Билим” АКМ мутахассиси

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *