Интернетдан гапирамиз!

“Жорий йилнинг 5 апрель куни соат тахминан 18:50 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳудудида яшовчи вояга етмаган 2007 йилда туғилган Ҳ.М яшаб келаётган хонадонининг ойнасини артаётган вақтида 3-қаватдан йиқилиб, тан жароҳати олганлиги маълум бўлди. Ҳозирги кунда ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қизнинг жароҳати билан боғлиқ вазиятга тўғри ҳуқуқий баҳо бериш учун суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган ва аниқланган натижаларга кўра якуний қарор қабул қилиниши таъминланади. Ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган каби мазмундаги хабарлар ҳақиқатга мос эмас. Жараён тўлиқ прокуратура назоратига олинган.

Шунингдек, аҳоли ва ОАВ вакилларидан тўғри эканлиги тасдиқланмаган, асоссиз маълумотларни тарқатмасликни илтимос қиламиз.
Маълумот ўрнида амалдаги қонунчиликда ёлғон ахборот тарқатиш масаласида маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд.
Маъмурий жавобгарлик тўғърисидаги кодексга киритилган қўшимча (202-2-модда)га кўра:
• Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет тармоғида тарқатиш – БҲМнинг 50 баравари (1 февралгача 11 млн. 150 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
• Жамоат тартибига ёки жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет тармоғида тарқатиш – БҲМнинг 50–100 баравари миқдорида (22 млн. 300 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.
Жиноят кодексига киритилган қўшимча (244-6-модда)га кўра:
• шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, БҲМнинг 150 бараваригача (33 млн. 450 минг сўм) миқдорида жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.
• жамоат тартибига ёки жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет тармоғида тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, БҲМнинг 200 бараваригача (44 млн. 600 минг сўм) миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.
• Ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида юқоридаги жиноятларни жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда содир этганлик учун яна ҳам оғирроқ жазо чоралари (БҲМнинг 400 бараваригача (89 млн. 200 минг сўм) жарима ёки уч йилгача озодликни чеклаш) белгиланган”.

Жамшид Махсудов
Юнусобод тумани прокуратураси терговчиси, 3-даражали юрист

Кунда-кунора тарқалаётган бундай нохуш хабарлар сизга ҳам етиб борган бўлса керак. Сиз ҳам ўқиганингизда “Астағфируллоҳ” дедингизми? Ҳа, бу ҳодисалар инсонни ўйга толдирмай қўймайди. Яна аксарият ҳолларда айбни қизларнинг ўзига тўнкаб қўйишади.
Уларни бундай қилишга нима мажбур қилди? Ота-онаси, яқинлари қаерга қаради? Албатта, шу каби саволлар ҳар бир виждони уйғоқ инсоннинг кўнглидан ўтиши табиий. Лекин танганинг иккинчи томони бўлганидек, интернетда тарқалган ҳар қандай хабарга ҳам кўр-кўрона ишониб, турли хулосалар чиқариш ярамайди. Хусусан, жорий йилнинг 24 апрель санасида тарқалган 16 ёшли қизнинг жанжал сабабли 3-қаватдан ўзини ташлаганлиги ҳақидаги хабар юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси қуйидагича изоҳ берди:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *