“Конституция – демократик ислоҳотлар таянчи”

Кадастр Агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси мажлислар залида “Конституция – демократик ислоҳотлар таянчи” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда МТДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати О.Жиянбаев, Кадастр Агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Б.Ташходжаевлар иштирок этдилар.

Мулоқотда Конституциявий лойиҳа биринчи навбатда, асосий қонун даражасида инсон ҳуқуқи ва қадр қиммати ҳимоя қилиш кафолатлари, унинг ижтимоий ҳимояси ва иқтисодий фаровонлиги мустаҳкамланадиган Янги Ўзбекистон қурилишига қаратилганлиги қайд этилди.Тадбирда Янги Конституциявий ўзгаришлар ҳақида алоҳида тўҳталиб ўтилди.

Ушбу норманинг киритилиши ҳоким бўладими, вазир бўладими, хеч бир амалдор тадбиркор ва фермерлар маҳсулотларини бир вилоятдан бошқа вилоятга олиб ўтишига, сотилишига тўсқинлик қилишига ҳаққи йўқ эканлигини англатади, келгуси турли даражадаги мансабдор шахслар томонидан товарлар, хизматлар, мехнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланишини чекловчи қарорлар қабул қилинишини чеклайди.

Лойиҳага кўра ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги таъкидланди.
Ҳеч ким айни бир жиноят учун такроран ҳукм қилиниши мумкин эмаслиги лойиҳанинг 30-моддасида акс этаётганлиги тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *