МЕҲР ЧЎҒИ

Тўғри, ўзбек деганининг ўзи қизиқ. Ўзидан сўзи қизиқ. Аломат одатларинику айтманг, ундан мўл.

Мана, дейлик, кимдир сиз билан танишиб, суҳбатлашгиси келди. Албатта, у сизга “қаерлардан сўраймиз, оғайни?”, деганга ўхшаш савол беради. Сиз бу гапдан дарров шох-бутоқ чиқаришга шошилманг. Аслида, қулоққа қинғайроқ эшитиладиган мана шу саволнинг тагида сизга бир эзгу гапларини изҳор этмоққа ошиққан бир кишининг юраги ётган бўлиши мумкин. Демак, шунда билингки, бир кўнгил кўнглингизга йўл излаяпти.

Шу саволдан кейин ўзбек, яна бир саволни албатта беради. Яъни: “Маҳаллангизда кимлар туради?”.

Сиз, беихтиёр, фалончи ака ёки пистончи опанинг исмини айтасиз. Ўша исмлардан суҳбатдошга таниши чиқиб қолса, бўлди, кўнгиллар тил топишди, ҳисоб. Қарабсизки, бир исм сабаб икки ўртага меҳр чўғи тушди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *