Метро

Uzbek metro

Узоқ йиллар давомида марказий Осиёда ягона бўлиб келган Тошкент метрополитени 1977 – йилнинг 6- ноябрида фойдаланишга топширилган. Узунлиги 12.2 км ташкил қилган ушбу чилонзор метро йўналиши дастлаб 9 бекатдан иборат бўлган. Ҳозирги кунга келиб Тошкент метроси 4 асосий Чилонзор, Ўзбекистон, Юнусобод ва Йер усти халқа йўналишларидан иборат бўлиб ўз ичига 43 та бекатни олади ва умумий узунлиги 59.5 кмни ташкил қилади. Келгусида Йер усти халқа йўлини Чилонзор йўлининг давоми сифатида қурилган Сергили йўли билан боғловчи яна 7 та бекат қурилиши режалаштирилган. Натижада бекатлар сони 50 тага метронинг умумий узунлиги еса 70 кмга йетади. Умуман олганда қурилаётган метро йўналишлари 100 фоиз ўзини оқлади дейишимиз мумкин, айниқса Сергили йўналишидаги йўловчилар оқими ўтган йилгига қараганда икки баробарга ортган. Aвтомабил йўлларидаги тирбандликлар сабабли ҳам йўловчилар метродан фойдаланишни авзал кўришмоқда.

Ҳозирги кунга келиб Тошкент метрополитенида 5 минга яқин ишчи ҳодимлар тонги соат 05:00 дан тунги соат 00:00 гача йўловчиларга ҳизмат кўрсатиб келмоқада. Юртимиздаги олиб борилаётган ислоҳот ва янгиланишлардан Тошкент метроси ҳам четда қолиб кетаётгани йўқ 20192021 йилларда Россиянинг “Метровагонмаш” кампаниясидан 15 та янги ҳаракат тартиблари харид қилинди ва ески ҳаракат тартиблари фойдаланишдан чиқарилди натижада, поездларнинг умумий сони 64 тага йетди. Бундан ташқари яна 14 та янги ҳаракат тартибларини сотиб олиш ва ески ҳаракат тартибларини босқичма- босқич фойдаланишдан чиқариш режада бор дейди Тошкент метрополитени ДУК матбуот хизмати раҳбари Тўйчи Мирзайев. Бази ҳаракат тартиблариннг йили ескиргани вагонда йўловчилар сони ортгани ва оз озидан вагон ешикларига йўловчиларнинг бевосита босими йил бошидан бери 10 га яқин носозликларни келтириб чиқарди, янги ҳаракат тартибларини ҳарид қилишдан кўзланган асосий мақсад ҳам айнан шу камчиликларни бартараф қилиш ҳаракат тартибларининг йилини янгилаш, поездларнинг шовқинсиз ва тебранишларсиз сифатли ҳаракатини таминлашдан иборатдир.Олий таълим муассасалари ва мактабларда янги ўқув мавсуми бошланиши билан ўз ўзидан метрода ҳам йўловчилар оқими кўпайди ва кунлик йўловчилар сони 550 600 минг нафарни ташкил қилмоқда. Йўловчилар сони енг кўп бўлган йўналиш бу Чилонзор йўналишидир, бунинг асосий сабаби айнан шу йўналиш бекатларида кўплаб олий талим муассасалари, мактаблар, кўнгилочар мажмуалар, хиёбонлар, давлат корхоналари ва идоралари, савдо марказлари ва бошқа кўплаб еътиборга молик жойларнинг жойлашганлигидир. Йўловчилар сиғимини камайтириш ва сифатли ва тез ҳизмат кўрсатиш мақсадида ерталаб поездлар ҳаракат интервали ушбу йўналишда 2 3 дақиқани ташкил қилади. Йўловчилар оқимига қараб бошқа йўналиш ларда ҳам ҳаракат интервали ҳар ҳил қилиб белгиланган. Бу вақт Ўзбекистон йўналишида 3 4 дақиқани ташкил қилса, Юнусобод йўналишида 6 7 дақиқани, йер усти ҳалқа йўлида еса 8 10 дақиқани ташкил қилади. Метродан фойдаланишдан ишлатилинадиган бир марталик ҚР кодли чипта ҳам куннинг қайси қисмида ва айнан қайси бекатларда йўловчилар оқими кўпайишини аниқлаш ва поездлар ҳаракат графигини тўғри тақсимлашган ҳизмат қилади. Бундан ташқари AТТО транспорт картаси ёки смартфонга махсус дастурларни ўрнатган ҳолда ҳам тўловни амалга ошириш мумкин. Соат 10:00 дан 16:00 гача еса пенсионер ва ногиронлиги бор шахслар метродан бепул фойдаланишлари мумкин. Буларнинг барчаси чипта харидидаги навбатларни камайтириш, ва сифатли ҳизмат кўрсатишни таминлаш мақсадида йўлга қўйилмоқда. Шунга қарамай куннинг гавжум қисмида марказий бекатларда узоқдан узоқ навбатларга кўзимиз тушиб қолади. Чипта сотувчи ҳодимларнинг еса бири ўз ишини бажарётгани бири еса пул санаш билан бандлигини ҳам кўриш мумкин баъзи баъзида. Камчиликлар бартараф етилиб, фойдаланувчилар учун йилдан йилга қулайликлар яратиляпти

Ҳар қандай ҳолатда ҳам метро йўловчилар учун енг қулай, хавфсиз, тезкор ва арзон транспорт турларидан бири бўлиб қолмоқда. Метродан фойдалувчи йўловчиларнинг кунлик сони ҳам сўзимизнинг яққол исботидирМетро йўловчилари орасида ўтказилган сўровномамизда ҳам ҳар 10 ёловчининг 8 таси ўқиш ёки ишга бориш учун деярли ҳар куни метродан фойдаланишлари малум бўлди. Шахримиз олийгоҳларининг талабалари ўртасида ўтказилган сўровномамизда ҳам ҳар 10 та талабанинг 7 таси ўқишга келиш учун енг қулай транспорт тури сифатида метрони танлашди.Бундан ташқари биз бази санаткорларимизга ҳам метро билан боғлиқ саволлар билан юзландик. Халқимиз суйган хонанда Ўзбекистон ва Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист Aзим Муллахонов биринчи маротаба метродан метро ишга тушган йилларда фойдаланган еканлар. Охирги маротаба фойдаланганимга еса деярли 30 йил бўлди дейди хонанда. Муқимий театри истедодли актёри “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” “Меҳнат шуҳрати” ҳамда “Дўстлик” ордени сохиби Тургун Бекназаровга ҳам метро билан боғлиқ бир неча саволлар, жумладан, биринчи маротаба қачон метрога тушганликларини билиш учун юзландик. Тургун ака еса умуман кутмаган жавоблар билан бизни ҳайратда қолдирди. Aктёр 1977- йилнинг 6- ноябрида Халқлар дўстлиги майдонида бўлиб ўтган Тошкент метросининг очилиш тадбирида шахсан ўзлари қатнашиб, Икромжон Бўронов бошчилигидаги ҳарбий ансамбилда “Тошкент метроси” таронасини куйлаган еканлар. Aйни кунларда еса, метродан фойдаланмасаларда тез кунларда набиралар билан метро айланишни режалаштиряпман дейди актёр.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *