Наманганда 26 ёшли эркак аввал хотинини, кейин эса ўзини пичоқлади

Бош прокуратура Наманганда юз берган пичоқбозлик ҳолати юзасидан расмий баёнот (https://t.me/HShamsutdinov/1140) берди.

Хаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, 12.00 да Наманган Давлат Унверситети олдида 26 ёшли эркак ўзининг 23 ёшли турмуш ўртоғини хўжалик пичоғи билан қасддан ўлдирган.

Сўнг, у ўзига бир неча маротаба пичоқ билан жароҳат етказиб, ўз жонига суиқасд қилган.

Шу вақтда, воқеа жойида бўлган фуқаролар томонидан ўз жонига суиқасд қилган эркак шифохонага хушсиз ҳолатда олиб борилган.

Аниқланишича, ушбу жиноятни содир қилган шахс турмуш ўртоғи билан 2022 йилнинг январь ойидан буён ўзаро оилавий жанжал сабабли ажрашиб, бирга яшамасдан келган.

Шундан сўнг, у турмуш ўртоғини ўзи билан бирга яшашга мажбур қилиб, асоссиз рашқ қилиб келган ҳолда бир неча маротаба жанжаллашиб юрган.

Матбуот котибининг қўшимча қилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *