ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!

Айни кунларда юртимизда 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кенг нишонланмоқда. Қутлуғ сана арафасида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларида “Ўзбек тили – миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимизнинг тимсоли!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.


Шунингдек, сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат тилининг нуфузини оширишга қаратилган чора-тадбирлар, “Давлат тили тўғрисида”ги қонун ижроси, шунингдек, корхона ва ташкилотларда давлат тилида иш юритиш, давлат хизматчиларининг китобхонлик ҳамда нутқ маданиятини юксалтириш хусусида ўзаро фикр алмашилди.
Тадбир муносабати билан бошқармада китобхонлар учун бадиий адабиёт ва соҳага оид китобларнинг савдоси ҳам ташкил этилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *