Қонунчиликдаги баъзи ўзгаришлар

Бугун қонунчиликдаги ўзгаришлар ва уларнинг мазмун-моҳиятини янада анниқ ва тўлиқроқ очиб бериш мақсадида Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси мажлислар залида матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 22-август кунида қабул қилинган VM-409-сон, VM-411-сон, 25-август кунидаги VM-424-сон ҳамда 29-август кунидаги VM-426-сон қарорлари муҳокама қилинди.

Унга кўра:
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
(409-қарор)
Кадастр муҳандиси институтини Республика миқиёсида босқичма-босқич жорий этиш тартиби белгиланди.
(411-қарор)
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибга солинмоқда.
(424-қарор)

Шунингдек, Тошкент шахар бошқарма бошлиғи ўринбосари Ж.Юлдашев, Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Исламов, бошқарма бўлим бошлиғИ Б.Абдумаликовлар юқоридаги қарорларга аниқлик киритди. Бундан ташқари, Оммавий ахборот воситалари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *