ТУМАНЛАРДА

Яшнобод туманида жойлашган Мономарказда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги Фармони билан таъсис этилган “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йил” эсдалик нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди. Туманнинг меҳнаткаш ва фидоий инсонларидан 154 нафари мазкур эсдалик нишони билан тақдирланди. Эсдалик нишонини Тошкент шаҳар ҳокимининг оила ва ҳотин-қизлар бўйича ўринбосари Нодира Умарова ва Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонқулов бошқарма ва идоралар, тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, ҳоким ёрдамчилари, фахрийлар ва ёшларга тантанали равишда топширди.

Учтепа туманида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан ҳамда ёшларимизнинг Конституцияга оид билимларини янада ошириш мақсадида, Халқ депутатлари Учтепа туман Кенгаши ЎзЛиДеП гуруҳи депутатлари Илҳом Хамроев ва Жафар Исмановлар ташаббуси билан Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида «Конституция билимдони» тадбири ташкил этилди. Мазкур тадбир тумандаги 238-умумтаълим мактабида ўтказилиб, унда ҳудуддаги барча умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўз конституциявий билимларини ошириш билан бирга, алоҳида ўрнак кўрсатган ўқувчиларга эсдалик совғалари ҳам топширилди.


Яккасарой тумани Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан Президентимиз фармонига асосан, давлатимизнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий салоҳиятини юксалтириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, қадр-қиммати улуғланадиган адолатли фуқаролик жамиятини барпо этишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча соҳа вакиллари эсдалик нишони билан тақдирланмоқда. Яккасарой туман ҳокимлигида ҳам “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Эсдалик нишонларни туман ҳокими Анвар Сайфутдинов топширди.


Миробод туман ҳокимлигида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида қиш мавсумида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбир доирасида туман
фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан тааллуқли корхона, ташкилот, идора, жамоат ташкилотлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жойлардаги вакилларидан иборат штаб аъзолари ўзаро фикр алмашишди. Йиғилганларга қиш мавсумида аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш, одамларнинг ҳаёти, соғлиғи ва моддий бойликларига зарар етказиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш масалалари юзасидан муҳим кўрсатмалар берилди.


Олмазор туманида кўп тармоқли марказий поликлиникаси ва оилавий поликлиникаларда бирламчи тиббий-санитария хизматини ислоҳ қилиш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлар асосида пилот лойиҳалар ишга туширилган. Бугунги кунда ислоҳотларнинг дастлабки самаралари кўзга ташланмоқда. 2023 йилнинг 1 февраль санасидан тумани тиббий бирлашмаларида энди ходимлар янги тажриба яъни рейтинг асосида рағбатлантирилади. Режага кўра, кўрсаткичлар ҳар 6 ойда янгилаб борилади.


Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *