“Ўзбекистон маданий мероси – Янги Ренессанс асоси” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди

Тадбирда Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков, Темурийлар уюшмаси асосчиси ва президенти (Франция) Фредерик Бопертюи-Брессан, Конрад Аденауер номидаги жамғарманинг Марказий, Осиё бўйича минтақавий ваколатли вакили Томас Кунсе, Бутун дунё ошпазлари федерациясининг президенти, Ислом дунёси “Ҳалол” бренди асосчиси (Озарбайжон) Таҳир Амирасланов, Озарбайжон собиқ маданият вазири Абулфаз Гараевлар иштирок этди.

Дастлаб, Маданият ва туризм вазири О.Назарбеков сўзга чиқиб, охирги йилларда маданият ва туризм соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

2023 йил январ-июнь ойлари давомида 492 та концерт-томоша тадбирлари ташкил этилиб, 5 млн 260 минг аҳоли қамраб олинди. 2023-йил 5 ойида концерт-томоша муассасалари томонидан ишлаб топилган жами маблағлар 8 млрд 458,8 млн сўмни ташкил этади. 2022-йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 баробарга ошди.

2023 йил январ-июнь ойлари давомида театрларда 6353 та (шундан 707 таси хайрия)спектакль сеанслари ўтказилган бўлиб, ушбу томошаларга 2 млн 432 минг. (шундан 212 минг нафари хайрия тадбирларига ташриф буюрган томошабинлар) нафар томошабинлар ташриф буюрди ҳамда ушбу томошалар орқали 7 млрд 981 млн сўм маблағ ишлаб топилди.

25 та хорижий давлатларда “Ўзбекистон маданияти кунлари”, туризм кўргазмалари, 7 та хорижий гастрол ҳамда Бадиий ижодкорлар уюшмаси 13 нафар аъзоларининг хорижда кўргазмалари ташкил этилди.

Маданият муассасалари тармоғини янада кенгайтириш, уларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамлаш шунингдек, аҳолига сифатли маданий ва кўнгилочар хизматлар кўрсатиш мақсадида қиймати 144,2 млрд сўм бўлган 33 та давлат-хусусий шериклик битимлари имзоланди.

2023-йил январ-май ойларида мамлакатга 2,6 млн. нафар хорижий туристлар ташриф буюрди ва 833,5 mln. АҚШ доллар миқдорида туристик хизматлар экспорти амалга оширилди. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробарга ошди.

2023 йил 5 ойида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида 8,0 млн. нафар маҳаллий сайёҳларнинг ташрифи амалга оширилди.

Хорижий сайёҳлар оқимини ошириш ва мамлакат туризми салоҳияти билан таништириш учун жорий йилнинг 11-17 май кунлари Германия туристик ассоциацияси (Deutscher Reiseverband, DRV) 80 нафардан иборат делегацияси ташрифи ҳудудлар бўйлаб ташкил қилинди ва 16 майда Тошкент шаҳрида Туризм форуми (Destination forum), В2В учрашувлар ўтказилди.

Туризм тарғиботини хорижда ташкил қилиш йўналишида Буюк Британиянинг BBC, АҚШнинг CNN, Европанинг “Euronews” жаҳон телекомпаниялари, АҚШнинг йирик Netflix ва “Amadeus” онлайн-стриминг платформалари, Хитойнинг “Trip.com” онлайн-саёҳат платформаси, Бирлашган Араб Амирликларининг “Holiday factory” сайёҳлик компанияси, “Visa Fasilitation Services Global” компанияси маъмурияти билан туризм салоҳиятини тарғиб қилиш юзасидан келишувга эришилди.

Жорий йилда мамлакатга 10,0 млн нафар хорижий сайёҳлар жалб қилиниб, 20,0 млн нафар маҳаллий аҳолининг саёҳатлари ташкил этилади. Бунинг натижасида 2,0 млрд доллар миқдорида туризм хизматлари экспорти амалга оширилади.

Йил якунига қадар зиёрат туризми йўналишида Туркия, Индонезия, Малайзия, Покистон, Бангладеш, Япония, Исроил, Ҳиндистон ҳамда МДҲ давлатларидан 1,2 млн. нафар зиёратчилар жалб қилинади.

170 та меҳмонхона, 72 та хостел, 48 та бошқа тоифадаги жойлаштириш воситалари, жами 290 та жойлаштириш воситалари ташкил этилади, соҳада 50 минг та иш ўрни яратилади, 492 та янги оилавий меҳмон уйлари ташкил этилади.

Шунингдек, тадбир давомида хорижлик мутахассислар ҳам қатор долзарб мавзуларда ўз маърузаларини тақдим қилишди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *