ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ ЎТГАН ЯРИМ ЙИЛЛИГИДА ТОШКЕНТ ШАҲАР ЖИНОЯТ СУДЛАРИ ТОМОНИДАН 81 НАФАР ШАХС ОҚЛАНГАН.

Тошкент шаҳар судида оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳар суди раҳбарлари ва Тошкент шаҳар маъмурий суди судьялари иштирок этиб, 2023 йилнинг биринчи ярмида жиноят, иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий судларда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот беришди.

Статистик маълумотларга кўра, шаҳар судлари томонидан ҳисобот даврида жами (таққослаш учун 2022 йил 6 ойи) 5.522 (6.489) нафар шахсга нисбатан 4.553 (5.274) та жиноят ишлари кўриб тамомланган.

2.434 (3.111)  нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган, 744 (888) нафар шахс суд залида қамоқдан озод қилинган, 1.428 (1.088) нафар шахс муддатидан илгари жазодан (қамоқдан) озод қилинган, 109 (101) нафар шахсга тайинланган жазолар енгилроқ жазо билан алмаштирилган, 1131 (1186)  та ҳолатда тергов органи томонидан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган.

2023 йил 1-ярми давомида Тошкент шаҳар судларининг биринчи босқичида 43 нафар шахсга нисбатан 17 та жиноят иши бўйича оқлов ҳукми (ажрими) чиқарилиб, жиноят ишлари ЖПКнинг 83-моддасига асосан тугатилган. Шаҳар суди юқори инстанциялари томонидан 38 нафар шахсга нисбатан 33 та иш ЖПКнинг 83-моддасига асосан тугатилган.

Жами барча инстанцияларда 81 (99) нафар шахслар оқланган.

2017-2023 йил 6 ойи давомида жами барча инстанцияларда 882 нафар шахс оқланган.


Ҳисобот даврида жами 41 938 та даъво ариза (ариза) келиб тушган. Ўтган йилдан 2023 йилга қолдиқ бўлиб ўтган ишлар сони 2 773 тани ташкил этади. Шундан 38 947 таси иш юритишга қабул қилиниб, ҳисобот даврининг охирига қадар 37 133 таси (2022 йилнинг биринчи ярмида 22 058 та) кўриб чиқилган.
Кўриб чиқилган ишларнинг 32 525 таси бўйича даъво талаби қаноатлантирилган, 2 953 таси бўйича даъво талабини қаноатлантириш рад этилган, 609 таси бўйича иш юритиш тугатилган, 1 041 та даъво аризаси (ариза) кўрмасдан қолдирилган. Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 075 тага ёки 68,3 фоизга кўпайган.
Хусусий тадбиркорлар, кичик бизнес субъектлари ва фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид 6 984 та иш кўрилиб, улар фойдасига 986,6 млрд. сўм ундириш ҳақида қарорлар қабул қилинган.
Суд мажлисларининг тарбиявий ва профилактик аҳамиятини ошириш, томонларга суд процессида қатнашиб, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишлари учун қулайлик яратиш мақсадида кўрилган 37 133 та ишнинг 14 157 таси ёки 38,1 фоизи сайёр суд мажлисларида ҳал этилган.
Шаҳар судининг апелляция инстанцияси томонидан ўтган йилнинг биринчи ярмида 1 016 та иш қайта кўриб чиқилган бўлса, 2023 йилнинг биринчи ярмида 1 107 та иш кўриб чиқилган. Кўрилган ишлар сони ўтган йилга нисбатан 91 тага ёки 9,0 фоизга кўпайган.
Биринчи ва апелляция инстанцияси судларида кўрилган ишлар сони олдинги йилнинг шу даврига нисбатан кўпайган бўлса-да, судьялар иштирокида ҳар ой камида икки марта семинар машғулотлари ўтказилиши, мураккаб ишларни ҳал этиш бўйича тавсиялар бериб борилиши натижасида суд қарорларининг юқори инстанцияда ўзгартирилиши ва бекор қилиниши кўрсаткичи 30,3 фоиздан
25,7 фоизга (4,6 фоизга) камайган. Бу ҳақда брифингда Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари, иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Иброҳим Алимов маълумот берди.

Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан жами 69.751 та ишлар (ўтган йил шу даврда 64.970 та) ҳал қилинган бўлиб, бу республика судларида кўрилган жами 459.359 та ишларнинг 15.2 фоизини ташкил этган, – дейди Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси  Шуҳрат Аббасов, – Кўрилган ишларнинг 27.775 таси (39.8 фоизи) фуқаролик ишлари, 34.192 таси (49.0 фоизи) суд буйруқлари, 7711 таси (11.1 фоизи) материал ва 73 таси (0.1 фоизи) ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорлари билан боғлиқ ишлардан иборат.

Таҳлилларга кўра, ҳал этилган 35.559 та ишлар сони 2022 йилнинг шу даврига (44.033 та) нисбатан 8474 тага ёки 19.2 фоизга камайган бўлса, суд буйруқлари тартибида ҳал қилинган (20.937 та) аризалар 13.255 тага ёки 63.3 фоизга ошган.  

Ҳал этилган жами (69.751 та) ишлар судлар кесимида таҳлил қилинганда, 17.543 таси Мирзо Улуғбек туманлараро суди, 15.493 таси Миробод туманлараро суди, 15.413 таси Шайхонтоҳур туманлараро суди, 13.860 таси Яккасарой туманлараро суди, 7434 таси Учтепа туманлараро суди ҳиссасига тўғри келади. 

Суд буйруғи тартибида ҳал қилинган (34.192 та) аризалар тоифалар кесимида таҳлил қилинганда, 20.498 таси ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган талаблар, 6521 таси коммунал хизматлар бўйича қарздорликни ундириш, 3338 таси солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш, 2419 таси вояга етмаган болалар таъминоти учун алимент ундириш, 728 таси хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари аъзоларидан тўловларни ундириш, 668 таси иш ҳақи ундириш ҳақидаги талабларни ташкил этган.

Апелляция инстанциясида кўрилган 1539 та ишнинг 1161 таси (75.4 фоизи) юзасидан суд ҳужжатлари ўзгаришсиз қолдирилиб, 301 таси (19,5 фоизи) бекор қилинган, 77 таси (5,0 фоизи) ўзгартирилган.

Шунингдек, ерга оид ва ноқонуний қурилмаларни бузиш билан боғлиқ ишлар асосан фуқароларнинг иморат қуриш учун белгиланмаган ер участкаларида рухсатсиз бино-иншоот ёки уй-жой қуриш ва захирада турган бўш ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари барҳам топаётганлиги ҳисобига камайган.

Судлар томонидан жорий йил биринчи ярмида никоҳдан ажратиш ҳақида жами 4001 та фуқаролик ишлари кўрилган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига (3974 та) нисбатан 27 та ёки 0,7 фоизга ошган.

Шу даврда тарафларни ўзаро яраштириш чораларини кўриш ҳолати
2164 тани ёки 54.0 фоизни ташкил этган. Оилаларни сақлаб қолиш, болаларни соғлом оила бағрида камол топиши учун шаҳар суди томонидан жойларда никоҳ ва оила масалаларига бағишланган учрашувлар мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда, оилаларни яраштириш чораларини кўриш мақсадида яраштириш учун муҳлат тайинланган ва рад этилган ишлар юзасидан Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлимларига хатлар юборилмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *