Хитойликлар билан ҳамкорликда замонавий ва миллий чолғу асбобларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган “Хитой Маданияти кунлари” доирасида Хитой Халқ Республикаси маданият ва туризм вазири Ху Хепин билан учрашув ташкил этилди.

Сўнгги йилларда  мамлакатларимиз президентларининг ташаббуси билан барча соҳаларда мисли кўрилмаган натижаларга эришилмоқда.

Учрашув давомида жаноб Ху Хепин билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков ХХРдаги Ўзбекистон Республикасининг элчихонаси кўмагида 2024 йилнинг апрель-май ойларида “Ўзбекистон маданияти кунлари”ни ўтказиш ва соҳада фаолият юритувчи таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, Хитой томони билан ҳамкорликда “Маданий туризм йўли” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан билдирилган таклифлар кўриб чиқилилди. Шунингдек, Хитой томонидан Марказий Осиё ва Хитой Маданият вазирларининг учрашувини ташкил этиш, ижодий жамоалар ўртасида малака ошириш ҳамкорликни йўлга қўйиш, ҳар икки давлатда маданият марказларини очиш таклифи билдирилди.
Қувонарлиси, Хитой томонидан ҳамкорликда миллий чолғу асбобларини ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятини йўлга қўйиш ва “Фарҳод ва ширин” достони асосида бадиий лойиҳа яратиш каби таклифларимиз, мамнуният билан қабул қилинди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *