БИЗ БИЛГАН ҒАНИ АЪЗАМОВ

Ҳаёт аслида катта бир саҳна. Унинг бағрида ҳар биримизнинг ўз “образимиз” бор. Қарангки, умримиз давомида томошабинлар – ёнимиздагилар бизни хатти-ҳаракатларимиз асосида “яхши одам”, “феъли чатоқ”, “бағрикенг инсон”, “одамгарчилиги йўқ” деган турфа хил эътирофу – эътирозлар билан сийлаб бораркан…  Ўзбекистон халқ артисти Ғани Аъзамов саҳна ва экрандаги образлари каби содда, самимий, дилкаш инсон эди. Бугун оқшом эсдаликларида халқнинг санъаткорини хотирлаймиз!  Ғани Аъзамов 1909 йилнинг 7 январида Тошкентда туғилган. 1930 йила Ҳамза ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрига ишга келган. 1961 йилда актёрга   Ўзбекистон халк артисти унвони берилган. Ғани Аъзамовнинг икки ўғил, икки қизи бор. 10 дан зиёд неваралари, 40 дан ортик эвара – чеваралари бор. Энг қизиғи буюк актёрнинг фарзандлари ҳам , невара – эваралари ҳам санъат йўлини танламаган.


Рихси Иброҳимова,

Ўзбекистон халқ артисти:

— Ғани Аъзамов жуда ажойиб инсон эди. Бир гўзал қалби, туганмас меҳри бор эди. Устознинг ҳазиллари ҳам чиройли эди. Ижодий сафарларга борганимизда доим оила аъзоларига совғалар олар эди. Умр йўлдоши Тошхон ўани акани бошқача эъзозларди. Биз ҳазил қилсак, “Ҳо, мени ҳам рашк қиладиганлар бор” дерди мақтаниб. Жуда оилапарвар инсон эди. Театрга бир файз билан келарди, кўрсак юзимизга табассум югурарди. ўани ака ҳазил билан айтарди “Ҳаммада шода-шода медаль, мукофот менда чойнак қопқоқ ҳам йўқ”, деб ҳазил билан гина ҳам қиларди.


Ёдгор Саъдиев,
¤збекистон халі артисти
— ўани Аъзамов менга ота іадрдон. Бу инсон менга отам µаіида кґп гапларни айтиб берган. ўани аканинг театрда иккита катта роллари “Олтин девор” билан “Куёв” спектаклларида бґлган. Бу асарлар халііа тґла іонли етиб боришида шубµасиз ўани Аъзамовнинг маµорати билан боІлиі. “Мафтунингман” фильмидаги сартарошни эсланг… ким яна шундай ижро эта олади ґша ролни… назаримда µеч ким! Бетакрор санъаткор мана шундай бґлади, ґйнаган ролларини ґзи билан олиб кетади.


Тоҳир Саидов,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:

— Биз устоз билан ижодий сафарларга кўп чиқардик ва бундан фахрланардик. Турғун Хонтўраев билан ўани аканинг ёши ўртасида адaшмасам 10 йилча фарқ бор эди… Биз ёшлар бу икки устозимиз билан кўп ҳазил қилардик. Сафарларда Турғун акага ҳам, ўани акага ҳам бир хил совға беришарди. Чопонлар, пичоқ, дўппи ва шунга ўхшаш эсдалик совғалари. Биз ўани акага “иккиси ҳам бир хил экану, лекин Турғун аканинг совғаси материали сизникидан пича қимматроқ шекилли”, десак дарҳол ҳазиллашиб совғаларни алмаштириб олардилар. Шунда Турғун ака “бунисини ҳам олинг”, дея хафа бўларди. Баъзида “Аввал ўани кийиб, кўриб олсин, қолганини мен оларман“, деб жавоб берарди. Устозларимизни охиратлари обод бўлсин!


Дилбар Исмоилова,

Ўзбекистон халқ артисти:

— Менга бу воқеани онам, халқ артисти Зайнаб Садриева айтиб берган. Ижодий сафарга авваллари икки-уч ойлаб кетиларди. Тошхон ая онам Зайнаб Садриевага “илтимос, опа ўани акани ош-овқатига қараб туринг”, дебди. Аям ҳам ўани Аъзамовнинг аёлларига “хавотир олманг, ўзим кўз-қулоқ бўлиб тураман”, деб сафарга кетибди. Орадан уч ой ўтиб Тошкентга қайтишибди. Хуллас, Тошхон ая онамга қўнғироқ қилиб, сафар баҳона турмуш ўртоғини суриштирибди. Аям ҳам бир ҳазил қилай деб: “Оо-оҳ, Тошхон сиз билмайсиз, нималар бўлди сафарда…” деб кўнглига ғулғула солибди. Шу билан эртасига театрга келиб, ҳовлида Икрома Болтаева, Сора Эшонтўраевалар билан суҳбатлашиб турсалар, театрнинг эшигидан ўани ака “Зайнаб”, деб бақириб кириб келибди… Аям дастлаб  тушунмабди, кейин тезда хаёлига кечаги  Тошхон ая билагн  суҳбати эсига тушибди-ю, қочибди… Уларнинг ҳазиллари ҳам ўзлари каби самимий бўлган.

Зебо ХОМИДОВА

тайёрлади

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *