Дилбар Икромова Саҳна учун туғилган аёл!

Санъат! Бу йўлга кўпчилик ҳавас билан қарайди, аммо унинг йўлини ҳаваснинг ўзи билангина босиб ўтиб бўлмайди. Бу — меҳнат, машаққат ва муҳаббат йўли! Дилбар Икромова! Бир қарасангиз шпион келин, яна бир жойда ҳокисор аёл, ёки шаддод момо… Бир сўз билан турфа образлари билан қалбларни забт этган халқ артисти! Унинг ижод йўлларидан қарсакларнинг, олқишларнинг овози эшитилади…

Дилбар Икромова кичкина жуссаси билан катта саҳнага қадам қўйганида 23 ёшда эди. Ўтган йиллар мобайнида актриса кинода ҳам театрда ҳам ўзини исботлади. Санъаткор сифатида санъат китобига ўз дастхатини муҳрлади. Томошабин Дилбар Икромовани ташвишларни елкасига олмайдиган, ўйин-кулгуга ҳавасманд, шаддодгина аёл сифатида эслашлари табиий. Чунки у саҳнада, экранда шундай образларда намоён бўларди. Аммо ҳаётнинг саҳнасида қаҳрамонимизнинг образи тамоман бошқа эди… Унинг саҳнадаги табассумлари ортида ҳаётнинг қаттиқ зарбалари яширинганди… Саҳнадаги кўз ёшларидан… ўзининг ҳасратлари тўкилар эди….

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *