ПАРВОЗДАГИ “ОЛТИН ҲУМО”

1985 йилнинг 28 декабрида Париждаги “Grand Cafe”да илк кинонамойиш бўлган эди. Ўшандан буён кино кўрамиз! Дунё майдонида “Oскар”, “Бафта”, “Канн”, “Венеция”, “Берлин” каби кинобайрамлар борки, ҳар бир киночиман деган ижодкор айнан ўша майдонларга интилади. 
“Олтин Ҳумо” – ўзбек киносида янги давр! Эҳтимол, ҳали у жаҳон киносининг ёрқин тақдимига айланмагандир, аммо парвозини бошлаган. Илк бор 2019 йилда бошланган ушбу миллий кинотақдимот бу йил тўртинчи маротаба ўтказилди. Бу йил 17 номинацияда ғолиблар аниқланди.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан Киночилар уйида анъанавий “Олтин Ҳумо” миллий киномукофотининг тантанали маросими бўлиб ўтди. Аввал киноюлдузлар ва ижодкорлар анъанавий қизил йўлакчадан ўтишди.
Тадбир аввалида кино соҳасида йил давомида амалга оширилган ишлар акс этган махсус видеоролик тақдим этилди. Сўнгра, бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси раиси Матёқуб Матчонов сўзга чиқишди. Барчани байрам билан муборакбод этишди.

“Олтин Ҳумо” ғолиблари
“Энг яхши ҳужжатли фильм” – “Матонат” фильми.
“Энг яхши анимацион фильм” – “Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳат”.
“Энг яхши компьютер графикаси” – “Абдулла Қодирий” фильми учун Давлат Арабшоев.
“Энг яхши овоз режиссёри” – “Муҳаббат баҳори” фильми учун Абдуқаҳҳор Каримов.
“Энг яхши грим рассоми” – “Муқимий” фильми учун Галина Иванова.
“Энг яхши монтаж иши” – “101 рейс” фильми учун Хуршид Алихўжаев.
“Энг яхши либос бўйича рассом иши” – “Муқимий” фильми учун Анастасия Сушук
“Энг яхши рассом иши” – “Муқимий” фильми учун Алишер Умрзоқов.
“Энг яхши кино бастакори” – “Тутқунлик” фильми учун Дмитрий Яновяновский.
“Энг яхши сценарий” – “Ҳайрат” фильми учун Зулфиқор Мусоқов.
“Энг яхши операторлик иши” – “Ҳайрат” фильми учун Азизбек Арзиқулов.
“Энг яхши режиссёрлик иши” – “Ҳайрат” фильми учун Зулфиқор Мусоқов.
“Энг яхши аёл роли” – “Аёл қисмати” фильми учун Раъно Шодиева.
“Энг яхши эркак роли” – “101 рейс” фильми учун Ҳошим Арслонов.
“Томошабин меҳрини қозонган фильм” – “Барон 2. Соғинч”.
“Энг яхши фильм” – “Аёл қисмати”.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан “Олтин Ҳумо” статуэткаси ҳамда 25 миллион сўм мукофоти билан тақдирланди!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *