Қайси давлат талабалари кўпроқ стипендия олади?

Ўзбекистон
Базавий стипендия миқдори – 517 880 сўм. Барча фанлар бўйича фақат «аъло» ўзлаштириш кўрсаткичига (рейтинг кўрсаткичи 86 балл ва ундан юқори) эга бўлган талабалар учун стипендия – 621 456 сўм.
Бундан ташқари:
Президент стипендияси – 2 191 541 сўм;

Қозоғистон
Педагогика ва соғлиқни сақлаш йўналиши талабалари учун стипендия — 67 200 тенге (1 млн 777 минг сўм);
олий ўқув юртлари талабалари учун (соғлиқни сақлаш ва педагогика йўналишлари бундан мустасно) — 41 898 тенге (1 млн 108 минг сўм);
техник ва касб-ҳунар таълими дастурларида ўқиётган талабалар учун — 32 681 тенге (864 минг сўм);
магистратура талабалари учун — 94 024 тенге (2 млн 486 минг сўм) стипендия белгиланган.

Қирғизистон
2022 йилги ўқув йили ҳолатига кўра, 1-курс талабалари учун 1000 сом (137 минг сўм),
2-курс талабалари учун 2 000 сом (274 минг сўм),
3-курс талабалари учун 3 000 сом (411 минг сўм),
4-курс учун 4 000 сом (548 минг сўм) белгиланган.
Бундан ташқари, бир марталик президент стипендияси 50 минг сом (2021 йилги миқдори – 6,8 млн сўм) тўланади.

Тожикистон
2022 йилги маълумотга кўра, Тожикистонда талабалар оладиган ўртача юқори миқдордаги стипендия 368 сомони (405 минг сўм) ҳисобланади.

Тожикистон ва Қирғизистонга оид маълумотлар асосан 2022 йилга тегишли бўлса-да, очиқ маълумотлар асосида Қозоғистон талабалари энг юқори стипендия олади, деб хулоса қилиш мумкин.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *