Дунёдаги энг сўнги воқеалар:

Хитойнинг Россияни дипломатик, сиёсий ва иқтисодий қўллаб-қувватлаши Украинадаги можарода Пекин ҳатто ҳарбий ёрдам кўрсатмасдан ҳам Москва томонида бўлганидан далолат беради, — дейди АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс.

Қўшма Штатлар Осиёда қуруқликдаги жанглардан қочишни истайди, лекин шу билан бирга Хитой ва минтақадаги бошқа давлатларга улар бундай урушга тайёр эканликларини ва унда ғалаба қозона олишларини намойиш қилмоқчи — АҚШ армияси котиби Кристин Уормут.

1-мартдан бошлаб Хитойда 2022-йил 30-декабрда ХКП парламенти сессиясида қабул қилинган захирадаги ҳарбийлар тўғрисидаги янги қонун кучга киради, у 1996-йилдаги қонунни алмаштиради. Аксарият кузатувчилар қонунчиликнинг янгиланишини Тайванда бўлажак ҳарбий амалиёт билан боғлашади.

Агар Пекин Украина можаросида Россияни қўллаб-қувватласа, Хитой нафақат АҚШ билан, балки бошқа давлатлар билан ҳам жиддий муаммоларга дуч келади — АҚШ Давлат котиби Блинкен

2023 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилади — президент фармони

Туркия жанубида рўй берган зилзилалар қурбонлари сони 45 089 кишига етган — AFAD

Владимир Путин рус тилида муқобили мавжуд бўлган хорижий сўз ва иборалардан фойдаланишни тақиқловчи қонунни имзолади.

2022–2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури имзоланди.

Эронга ядровий бомбани муваффақиятли яратиш учун 12 кун етарли — Пентагон

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *