Кадастр шундай ўлчабди…

РАДДИЯ

Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган мазкур фото ва унга берилган “Кадастр шундай ўлчабди… ” мазмунидаги шарҳ албатта ҳазил тариқасида жойлангани тушунарли.
Аммо, бир неча ижтимоий тармоқ кузатувчиларида саволлар туғилаётгани сабабли қуйидагиларни маълум қиламиз:

Айни кунгача, ушбу фотосуратдаги ҳолат юзасидан кадастр идораларига мурожаат келиб тушмаган ва Кадастр агентлигининг ер ва кадастр назорати бошқармалари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида бу каби қурилма аниқланмаган.

Ушбу фотосуратдаги ҳолат республикамизда жойлашгани тўғрисида хеч қандай аниқ маълумотлар мавжуд эмас.

Шуни ҳам алоҳида қайт этиш муҳимки, кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнида қурилиш учун тайёрланган ва тегишли идоралар билан келишилган лойиҳалар асосида қурилмаган объектларга кадастр хужжатлари расмийлаштирилмайди.

Кадастр агентлиги радияси

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *