Кеча Тошкент шаҳар “Билим” ахборот-кутубхона марказида давра суҳбат бўлиб ўтди.

2023 йил 17 март куни Тошкент шаҳар “Билим” ахборот-кутубхона марказида, “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида, “Китобхон оналар” куни муносабати билан, “Хуш келдинг, Наврўз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирга Халқ таълими аълочиси, педагог, шоира Х. Садинова, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актрисаси, эркин режиссёр М. Мамадалиева, Ўзбекистон телерадикомпанияси ходими, журналист Ш. Азизов ва Чилонзор МФЙ фаоллари, ”Оқила аёллар” ҳаракати етакчи аёллари ташриф буюрдилар. Давра суҳбатини “Билим” АКМ директори Н. Каримова очиб, барчани миллий қадриятларимиз, анъаналаримизни акс эттирувчи Наврўзи айём билан муборакбод этди. Шундан сўнг, шоира Х. Садинова ўзининг ажойиб, жозибадор шеърлари билан даврадагиларни баҳраманд қилди.

Тадбир давомида, маҳаллалар “Оқила аёл” етакчилари Н. Минбаева, М. Хамраевалар чиройли тилакларини билдирар экан, анъаналаримизни ифода этувчи қўшиқлардан ҳиргойи этиб, даврага кўтарингки кайфият улашдилар. Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали драма театри актрисаси М. Мамадалиева эса доира чалиб, дилрабо қўшиқларидан ижро этди.

Давра суҳбати Наврўз байрамини тараннум этувчи назм ва наволар ила бойитилди. Бундан ташқари, “Навбаҳор” маҳалла раиси И. Собиров меҳмонларни табриклаб, келгусида бундай тадбирларни яна ҳамкорликда ўтказиш давом этишини таъкидлади. Ш. Азизов барча аёлларни ва онахонларни табриклаб, чиройли шеърлар, ўзининг гўзал қалб сўзларини изҳор этди. Тадбир сўнгида, ”Билим” АКМ мутахассислари томонидан тайёрланган Наврўз анъаналарини акс эттирувчи видеоролик намойиш этилди. Давра суҳбати жуда мазмунли ва байрамона кайфиятда ўтказилиб, йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Тошкент шаҳар “Билим” АКМ хизмат раҳбари Д. Раҳимбобоева

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *