Куни кеча Тошкент шаҳар Ботаника боғида “Яшил Тошкент” Picnic Party бўлиб ўтди.

Тадбирда экологлар, биологлар, журналистлар, блогерлар, ёзувчи ва шоирлар умуман халқимизнинг 500 нафардан зиёд вакиллари иштирок этишди.

Фото муаллифи: журналист Чори Латипов


Янги таҳрирдаги Конституциянинг 49-моддаси мазмун-моҳиятини аҳолига теран очиб бериш мақсад қилинган мазкур театрлаштирилган томошада “Эколог” жамоат бирлашмаси директори Наргис Қосимова, биолог Ақидахоним Моҳирова, таниқли шоир Шухрат Ориф ва журналист Шоира Рауфбоева янги таҳрирдаги конституциянинг 49-моддаси ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини айтиб ўтишди.

Шунингдек, тадбирда дунё миқёсида тобора глобал муаммо касб этаётган сувсизлик, қурғоқчилик масалалари тўғрисида бир қатор фикрлар билдирилди. Бугунги кунда мамлакатимиздаги вазият таҳлил қилинган ҳолда, ушбу модда Конституцияга ниҳоятда керак экани алоҳида таъкидланди.

Спикерларнинг барчаси 30 апрель куни Референдумда ўз овозларини бериш орқали келажакни қўллаб-қувватламоқчи эканликларини билдирдилар.

Мазкур анжуманни Озодбек Назарбеков ва Гулсанам Мамазоитова “Она табиат” номли қўшиғи билан якунлади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *