Пойтахтимизда

Мудофаа вазирлиги томонидан шаҳар ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда ҳарбий дала ошхоналари ташкил этилиб, фуқароларга иссиқ чой ва егуликлар таклиф этилмоқда.

Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек тумани Кенгашининг етмиш олтинчи сессияси онлайн тарзда ўтказилди. Унда 2022 йилдаги бажарилган ишлар сарҳисоби ва жорий йилдаги режалар юзасидан келишиб олинди.

Чилонзор тумани Электр тармоқлари биноси олдида тумандаги электр таъминоти билан боғлиқ муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича тезкор штаб йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, барча масъуллар иштирок этди ва бугунги амалга ошириладиган ишлар режаси тузилиб, ишлар тақсимлаб олинди.

Янгиҳаёт тумани ҳокимлигида ҳоким ёрдамчилари иш фаолиятига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда туман прокурори катта ёрдамчиси ва ҳокимнинг биринчи ўринбосари иштирок этиб, ҳоким ёрдамчилари ўз иш фаолиятига оид ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар ижросини тўғри йўлга қўйишлари бўйича тегишли кўрсатмалар бердилар.

Шунингдек, ҳоким ёрдамчиларининг хизмат вазифалари давомида қонун бузулиши ва коррупци ҳолатлари бўлишига йўл қўймасликлари қатъий таъкидланди.

“Адолат” социал демократик партияси Учтепа туман Кенгаши томонидан туманда жойлашган Фарход маҳалласидаги кексалар ҳолидан хабар олиниб, иссиқ кўрпалар ҳадя этилди.

Бектемир тумани масъул вакиллари Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари билан биргаликда туманда коммунал соҳа объектларидаги ҳамда тиббий соҳафаолияти ва аномал совуқ об-ҳаво шароитига тайёргарлик ҳолатлари ўрганилди.

Шунингдек аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни тезкор ҳал этиш мақсадида туман ҳокимлиги биносида ташкил этилган тезкор штабда амалга оширилаётган ишлар билан танишишди.

Юнусобод туманидаги мавжуд 64 та маҳаллаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари, профилактика инспекторлари ва патранаж ҳамширалар билан ҳамкорликда уйма-уй юриб, аҳоли саломатлиги, ижтимоий аҳвооли ҳамда муаммолари хонадонбай ўрганилмоқда.

Ўрганишлар мобайнида “Аёллар дафтари”га киритиш учун хатлов ишлари амалга оширилмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *