ТОШКЕНТ ШАҲРИДАН ТАРИХИЙ КЎЗА ТОПИЛДИ.

Тошкент шаҳар прокуратураси ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳридаги маданий мерос обектларини навбатдаги мониторинг қилиш жараёнида Тарихий КЎЗА топилганлигини маълум қилинди.

Тошкент вилоятидан (Қибрай туманининг бир қисми) Тошкент шахрига (Яшнобод туманига) ўтган қисмида жойлашган “Тўқай тепа” орхеологик ёдгорлигидан топилган.

Кўза ўлчамлари: Баландлиги 80 см, диаметри 188 см бўлиб, Эътиборли томони, кўза яхши ҳолатда сақланиб қолинганлиги.

Топилмани белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, Ўзбекистон давлат тарихи музейига топширилди. Ҳозирда музей илмий ҳодимлари томонидан ушбу тарихий топилманинг ясалган даври аниқланмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *