ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ МУАММОЛИ МАНЗИЛЛАР

Замонавий шаµар – бу мураккаб механизмдир. У кґплаб кґчалар, бинолар, мавзе ва массивлар, шунингдек, майдон ва хиёбонлардан иборат. Ахборот технологиялари ривожланган бугунги кунда бирор манзилни топиб бориш іийинчилик туІдирмайди. Яъни ґзингизга іулай бґлган илова оріали локация манзилини белгиласангиз кифоя. Аммо белгиланган ґша манзилда чалкашликлар бґлса-чи? Дейлик, бир шаµарнинг ґзида бир хил номдаги кґчалар мавжуд бґлса, бундай µолатда, албатта, илова оріали тґІри манзилни топиш бироз мушкул бґлади.

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссиясининг масъул котиби Гулноз ўаффорова бу соҳада амалга оширилган ишлар хусусида маълумот берди:

– 2021 йил давомида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти шаҳар хизматлари билан биргаликда Тошкент шаҳрида мавжуд 5 мингдан ортиқ маҳалла, кўча, майдон ва бошқа аҳоли пунктларининг таркибий қисми ҳисобланган географик объектларни хатловдан ўтказди. Хатлов натижасида Тошкент шаҳрида 900 дан ортиқ номсиз кўча, 100 дан ортиқ такрорий номга эга кўча, кўплаб номи “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига жавоб бермайдиган объектлар мавжудлиги аниқланди.

Географик объектларнинг умумий муаммоси – бу уларнинг чегаралари, яъни бир объект қаердан бошланиб, қаерда тугаши аниқ эмаслиги, объектларнинг турлари тушунарсиз сабабларга кўра ўзгартирилганлиги. Дейлик, дастлаб ўз функционал жиҳатидан “кўча” бўлган объектлар ҳам “тор кўча” деб аталиб кетган. Асосий кўчанинг номи ўзгартирилиши муносабати билан, ушбу кўчага боғлиқ бўлган тор, берк ва муюлиш кўчаларнинг номларини ўзгартиришсиз қолдирилиши ва янги кўча номига мувофиқлаштирилмаслиги ҳам бир муаммо.

Кўп йиллар давомида ҳудудий комиссияларнинг фаолияти етарли даражада ташкил этилмаганлиги, комиссия таркибига мутахассислар ва тегишли соҳа экспертлари жалб этилмаганлиги, янги объектларга номлар ўз вақтида берилмаслиги, объектларнинг номлари такрорланмаслиги юзасидан таҳлиллар амалга оширилмаслиги, объектлар номлари ўрнатилган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилмаслиги, географик объектлар номларининг ягона, актуал ва нормаллаштирилган маълумотлар базаси мавжуд эмаслиги, ҳудудий комиссиялар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш ишлари йўлга қўйилмагани пойтахтимизда бир хил номдаги кўчалар пайдо бўлишига олиб келган.

Айрим ҳолларда Қонуннинг 4-моддаси нотўғри талқин қилинган ва фақатгина тегишли туман доирасида номлар такрорланмаслиги текширилган. Ваҳоланки, Қонуннинг юқоридаги моддасида «бир туман, шаҳар доирасидаги, таркибида туманлар мавжуд бўлган шаҳар ёки аҳоли пункти доирасидаги бир
нечта турдош географик объектларга» айнан бир хил ном берилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Бунинг оқибатида шаҳримизда 2 тадан Ал-Хоразмий (Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманлари), Белтепа (Сергели ва Шайхонтоҳур туманлари), Ибрат (Учтепа ва Янгиҳаёт туманлари), Илдам (Шайхонтоҳур ва Олмазор туманлари), Маҳтумқули (Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманлари), Найман (Учтепа ва Янгиҳаёт туманлари), Олтинкўл (Чилонзор ва Миробод туманлари), Ҳулкар (Олмазор ва Мирзо Улуғбек туманлари), Чароғон (Сергели ва Мирзо Улуғбек туманлари); 3 тадан Бахт (Яккасарой, Юнусобод, Шайхонтоҳур туманлари), Бирлик (Шайхонтоҳур, Сергели, Олмазор туманлари), Боғистон (Юнусобод, Учтепа, Чилонзор туманлари), Дўстлик (Олмазор, Сергели, Янгиҳаёт туманлари), Ёшлик (Учтепа, Юнусобод, Янгиҳаёт туманлари), Истиқлол (Яшнобод, Янгиҳаёт, Олмазор туманлари), Улуғбек (Яшнобод, Юнусобод, Шайхонтоҳур туманлари), Фаровон (Учтепа, Шайхонтоҳур, Янгиҳаёт туманлари) номлари такрор ҳолда қўлланилган.

Такрорий номлар фуқароларга, тез ёрдам, фавқулодда вазиятлар хизматларига аниқ манзилни топиб боришда ноқулайликларни келтириб чиқаряпти, почта бўлими ишига ҳам халақит бермоқда. Сайлов жараёнини ташкил этишда ҳам бир хил манзиллар қийинчилик туғдиради.

Шу билан бир қаторда, Қонун ҳужжатлари талабларига зид номли кўчалар ҳам мавжуд. Жумладан, Мирзо Улуғбек туманидаги Шукур Бурҳонов линия берк кўчаси; Миробод туманидаги Костромская, Локомотив линия; Олмазор туманидаги Жонон, Серноводск, Лижний, Пенза, Пурга; Сергели туманидаги Гагарин поселкаси кўчаси; Яккасарой туманидаги Шота Руставели-2 вагон тор кўчаси; Янгиҳаёт туманидаги 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 3-А, 3-Б қурилиш ҳудуди мавзелари, Яшнобод туманидаги Виктор Сивец-1 берк; Железнодорожний-2, Орск каби кўча номлари. Яна номи бир нечта объект туридан иборат бўлган кўча номлари ҳам мавжуд. Жумладан, Бешқўрғон-1 тор, 1-берк кўча, Боткин-4 муюлишли, 1-берк кўча, Қорасув-2, 3-берк кўча, Оқуй-2, 1-тор кўча, Чуқурсой-7 тор, 2-берк кўча ва бошқалар.

Бугунги кунда географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар ва туман комиссияларининг иш фаолияти қонунчилик ҳужжатлари асосида танқидий кўриб чиқилиб, комиссиялар таркиби, Регламентига ўзгартиришлар киритилди ҳамда комиссиялар фаолиятини тизимли йўлга қўйиш бўйича амалий чоралар белгиланиб, уларнинг иш фаолияти тўлиқ назоратга олинди.

Шаҳар ҳудудидаги географик объектлар номларини тартибга келтириш мақсадида, Тошкент шаҳар комиссияси масъуллари туманларга чиқиб, ҳудудий комиссия аъзолари, ҳоким маслаҳатчилари, топографлар, Маҳалла, Ободонлаштириш, Маънавият бошқармалари масъуллари, маҳалла раислари иштирокида йиғилишлар ўтказиб, туманларда аниқланган камчиликларни биргаликда муҳокама қилиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриш юзасидан аниқ кўрсатма ва тавсиялар бериб, топонимика соҳасига оид тақдимотлар ўтказишди.

Шаҳар комиссияси туман комиссиялари билан биргаликда бир ҳудуд доирасида номлари такрорланган, қонун ҳужжатлари талабларига зид географик объектларни белгиланган тартибда қайта номлаш, давлат экспертизасидан ўтказиш, тегишли қарорларни қабул қилиш ҳамда Географик объектларнинг номлари давлат реестрига тўлиқ киритиш юзасидан тегишли чоралар кўрмоқда. Бектемир, Мирзо Улуғбек, Сергели, Яшнобод туманлари ҳудудига Тошкент вилоятидан қўшилган такрорий номга эга 28 та маҳалла, Олмазор, Учтепа, Сергели, Юнусобод, Яшнобод, Янгиҳаёт туманларида такрорий номли 9 та маҳалланинг номи ўзгартирилди ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланди.

Куни кеча Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг “Тошкент шаҳридаги айрим географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги Бектемир, Мирзо Улуғбек, Миробод, Сергели, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Яккасарой, Яшнобод тумани ҳокимликларининг туманлардаги айрим номсиз географик обектларни номлаш, такрорий, қонун ҳужжатлари талабларига зид номли ҳамда жойлашуви қайта кўриб чиқилиши натижасида номи ўзгараётган географик объектларни қайта номлаш, географик жойлашувига аниқлик киритилаётган ўз номида қолаётган объектлар тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти Топонимика бўлими бошлиғи Анвар Жабборов қарор доирасида амалга ошириладиган ишлар хусусида маълумот берди.

– Пойтахтимиздаги кўча номлари билан боғлиқ камчиликларни бартараф этиш мақсадида катта ишлар амалга оширилди.

Номсиз кўчаларни номлаш, такрорий, қонун ҳужжатлари талабларига зид номли ҳамда жойлашуви қайта кўриб чиқилиши натижасида номи ўзгараётган географик объектларни қайта номлаш жараёнида кўчаларнинг турлари, географик жойлашуви аниқланди ва ўрнатилган тартибда таклифлар Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига тақдим этилди. Кенгаш бу таклифларни қўллаб-қувватлади ва Бектемир, Мирзо Улуғбек, Миробод, Сергели, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Яккасарой, Яшнобод туманлари ҳокимликларининг туманлардаги айрим номсиз географик объектларни номлаш, такрорий, қонун ҳужжатлари талабларига зид номли ҳамда жойлашуви қайта кўриб чиқилиши натижасида номи ўзгараётган географик объектларни қайта номлаш, географик жойлашувига аниқлик киритилаётган ўз номида қолаётган объектлар тўғрисидаги 600 га яқин таклифлари Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан тасдиқланди. Олмазор, Учтепа, Янгиҳаёт туманларидаги 300 дан ортиқ географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича таклифлар ҳам Кенгашнинг навбатдаги сессияларига киритилиши кўзда тутилган.

Номсиз кўчалар номлангани, такрорий номли кўчалар қайта номлангани натижасида ушбу кўчаларда мавжуд кўчмас мулк объектлари манзиллари Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилдаги 1010-сонли қарорига асосан мувофиқлаштирилди. Бу эса, ўз навбатида, фуқароларга, тез ёрдам, фавқулодда вазиятлар хизматларига аниқ манзилни топиб бориш имкониятини яратади.

Айтиш жоизки, такрорий номларни ўзгартириш масаласи бир мунча мураккаб масала. Сабаби, маҳаллий аҳоли бир неча йиллар давомида яшаб келган кўчасининг номини ўзгартиришга эътироз билдиради. Бу борада ҳудудларга чиқиб, аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Хусусан, жойнинг тарихий аҳамияти, миллий қадриятларимиз ва халқимизнинг ўзига хослиги билан боғлиқ номлар бериш маъқуллиги, қисқартма сўз, рақам билан номлаш Қонунга зидлиги тушунтирилди.

Фуқаролар ва жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк объектлари манзиллари ўзгартирилиши ҳеч қандай ноқулайлик яратмайди, чунки Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш (халқ тилида паспорт стол) бўйича туман бўлимларининг, Коммунал хизматларнинг электрон тизимлари кадастр маълумотлар базасига интеграция қилинган.

Кадастр органлари ўз маълумотлар базасига кўча номлари ўзгариши билан боғлиқ тегишли ўзгартиришларни киритган тақдирда, юқорида кўрсатилган ташкилотларнинг манзилларига оид маълумотлар онлайн равишда янгиланади. Бу ҳақда маҳаллий аҳоли Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Матбуот хизмати томонидан ишлаб чиқилган махсус видеоролик орқали тўлиқроқ маълумотга эга бўлиши мумкин. (https://youtu.be/ivcb3DmGHqU)

Шу билан бирга, маҳаллий аҳолининг жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида, Рақамли ривожланиш департаменти томонидан Тошкент шаҳар ҳудудида жойлашган географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартиришда маҳаллий аҳолининг фикрини инобатга олишга мўлжалланган махсус “geonom.tashkent.uz” веб-сайти тест режимида ишга туширилди. Овоз бериш жараёнида иштирок этиш учун 18 ёшга тўлган бўлиши ҳамда Тошкент шаҳрида доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтган бўлиши талаб этилади. Электрон онлайн-сўров “бир фуқаро – бир овоз” тамойили асосида ўтказилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *